Latest news

20:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  7 20:43"Атлетико" Баэнани "Вилярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:40"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  11 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  1 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  2 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  17 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  10 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  11

ЕЧЛ. "Бавария" "Челси"ни тор-мор этган ҳолда чорак финалга йўл олди News

ЕЧЛ. "Бавария" "Челси"ни тор-мор этган ҳолда чорак финалга йўл олди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Бавария" ва "Челси" ўртасидаги учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


"Бавария" – "Челси" 4:1 

«Альянц-Арена»

Голлар: 1:0 – 10, пенальти Левандовски, 2:0 – 24 Перишич, 2:1 – 44 Абрахам, 3:1 – 76 Толиссо, 4:1 – 83 Левандовски.

Бавария – Нойер, Боатенг (Зюле, 63), Алаба, Киммих (Одриосола, 71), Алькантара (Толиссо, 70), Дэвис, Гнабри (Мартинес, 81), Горецка, Перишич (Коутиньо, 64), Левандовски, Мюллер.

Челси – Кабальеро, Зума, Джеймс, Кристенсен, Эмерсон, Канте, Ковачич, Маунт, Баркли, Хадсон-Одои, Абрахам (Жиру, 81).

Огоҳлантиришлар: Кабальеро (8), Эмерсон (43).

Биринчи ўйин: 3:0


Ўйин якунланди. "Бавария" "Челси"ни йирик 4:1 ҳисобда мағлуб этди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги баҳсларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

88. Росс Баркли яхши узатмани амалга оширди, бироқ жамоадошлари бу имкониятдан фойдалана олишмади.

86. Горецка Маунтга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва жарима зарбаси белгиланди.

84. ГООООООООООООООООООЛ! Левандовски ёки Леванголскидан гол - 4:1! 

81. "Челси"да алмаштириш: Абрахам ўрнига Жиру майдонга туширилди. 

81. "Бавария"да ўзгариш: Гнабри ўрнига Мартинес туширилди. 

80. Оххооо! Кантедан зарба - шунчаки осмонга! 

79. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 61% - 39% 

76. ГОООООООООООЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Толиссо ҳисобни йириклаштирди - 3:1! 

74. "Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп Ковачичга етиб келди ва у ҳимоячиларга пас берди. 

72. Ууухх! Коутиньонинг қойилмақом зарбаси! Шунчаки даҳшат! Гол бўлишига озгина қолди. 

71. "Бавария"да 2 та алмаштириш: Киммих ўрнига Одриосола, Алькантара ўрнига Толиссо тушди. 

70. Барклининг жаримадан берган зарбаси жонли деворга тегди. 

68. Алькантара Барклини қўполлик эвазига тўхтатиб қолди, жарима белгиланди. 

66. Зарба! Левандовскининг зарбасидан кейин тўп Зумага тегиб майдонни тарк этди. 

64. "Бавария"да 2 та ўзгариш: Боатенг ўрнига Зюле, Перишич ўрнига Коутиньо туширилди. 

61. Ууух! Дэвиснинг ажойиб узатмасидан кейин Мюллер қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

60. Боатенг ўйнай олади ва у майдонга қайтди. 

58. Боатенг жароҳат олиб майдонда ётибди.  У пас узатишда тиззасини жароҳатлаб олди, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

56. Горецканинг узатмаси тўғри Кабальеронинг қўлига келиб тушди. 

53. Ууух! "Бавария" "Челси"дан тўпни олиб қўйди, Левандовски Дэвисга пас берди, унинг зарбасига ўз вақтида Зума тўғаноқ бўлди. 

51. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 61% - 39% 

49. Маунтдан зарба! Нойер ўз ўрнида! 

47. Гнабрининг узатмасини Кабальеро қўлиги илиб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб - 2:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. ГООООООООООООЛ! Абрахам қайсидир маънода айбини ювди ва ҳисобни қисқартирди - 2:1! 

42. Уууух Эмерсон Горецкага нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантириш олди.

39. Лэмпард жуда ёмон кайфиятда. 

37. Абрахам ушбу вазиятда офсайдда қолгани боис Хадсон-Одоининг голи бекор қилинди. 

35. Оох! Серж Гнабри қулай позициядан имкониятни кўкка совурди.

32. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 59% - 41% 

29. Йўқ! Гол ВАР орқали бекор қилинди, Абрахам офсайдда қолиб кетган экан.

28. ГООООООООООООЛ! Хадсон-Одои гол урди. 

26. Зарба! Эмерсон ичкарига кириб борди ва яқин бурчак томон зарба берди - Нойер қайтарди.

24. ГООООООООООООООООЛ!  Перишич!  Левандовски Перишичга пас берди, у эса рақиб дарвозасига йўл топишда адашмади.

20. Кристенсен бош билан тўпни қайтарди ва Левандовскига етиб келмаслигини таъминлади, Гнабри қанотдан поляк томон тўпни оширганди. 

18. Ковачич Горетцкага зарба бергандек туюлди, аммо ҳакам жим.

16. Кабальеро тўпни узоқларштириш учун ўз дарвозасидан югуриб чиқиб келди ва мақсадига эришди.

14. Уууух! Мюллердан кучли, аммо озгина ноаниқ зарба, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. 

12. Дэвис Жеймс билан тўп учун курашда ўйин қоидасини бузди. 

10. ГООООООООООООООООООООЛЛЛ! Левандовски пенальтини муваффақиятли амалга оширди - 1:0! 

8. Пенальти!!! Кабальеро Левандовскини йиқитди ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди.  Дарвозабонга сариқ карточка берилди.

6. "Бавария" кетма-кет ҳужум қилишда давом этмоқда. "Челси" ҳимоячилари жарима майдончаси ичга оширилган тўпларни қайтаришяпти.  

3. Алаба узоқ масофадан зарба йўллади, аммо ноаниқ.

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Жамоалар чигил ёзди машғулотларда

Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугунги футбол оқшомида ЧЛ 1/8 финали жавоб ўйинида "Бавария" ва "Челси" ўзаро тўқнаш келишади. Ушбу ўйинни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика