Latest news

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  1 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  42 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

ЕЧЛ. "Ювентус" Роналдунинг дубли эвазига "Барса"ни енгиб, гуруҳ босқичини 1-ўринда тугатди News

ЕЧЛ. "Ювентус" Роналдунинг дубли эвазига "Барса"ни енгиб, гуруҳ босқичини 1-ўринда тугатди

Чемпионлар Лигаси "G" гуруҳининг 6-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


"Барселона" (Испания) – "Ювентус" (Италия) 0:3  

«Камп Ноу»

Голлар: Роналду 13', 52' (иккиси пенальтидан), Маккенни 20'

Барселона – тер Штеген, Дест, Альба (Фирпо, 55), Араухо (Мингеса, 82), Лангле (Умтити, 55), де Йонг, Пьянич, Тринкау (Брэйтуэйт, 46), Педри (Пуч, 66), Гризманн, Месси.

Ювентус – Буффон, де Лигт, Данило, Бонуччи, Алекс Сандро, Маккенни, Куадрадо (Бернардески, 85), Артур (Бентанкур, 71), Рэмзи (Рабьо, 71), Мората (Дибала, 85), Роналду (Кьеза, 90+1).

Огоҳлантиришлар: Альба (27), Рэмзи (28), Лангле (31), Мората (53), Умтити (60), Данило (69), Фирпо (78). 


Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. "Юве" тўпни ўзида сақлаб турибди. 

90+1. "Ювентус"да алмаштириш: Роналду ўрнига Кьеза майдонга тушди. 

Икккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Зарба!  Мессининг зарбасиини яна бир бор "Жижи" ушлаб олди.  

88. "Барселона" хавфли ҳолатларни содир этишга уриняпти, бироқ барчаси муваффақиятсиз. Ҳозиргина Гризманн анча ноаниқ зарба берди. 

85. "Ювентус"да 2 та алмаштириш: Куадрадо ўрнига Бернардески, Мората ўрнига Дибала тушди. 

85. Зарба!  Уууух! Мессининг зарбасиги озгина аниқлик етишмади, бугун ЛЕога омад етишмаяпти. 

82. "Барселона"да ўзгариш: Араухо ўрнига Мингеса туширилди. 

81. Зарбааа!  Пьяничнинг олис масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

78. Бентанкурга нисбатан қоидани бузган Фирпо ҳакамга қилган эътирози учун огоҳлантириш олди. 

76. Гол ВАРда текширилди ва бекор қилинди. Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда турган экан. 

75. ГОООООООООООООООООЛ! Бонуччи ҳисобни 0:4 кўринишига келтирди! 

74. Пенальти бекор қилинди, аслида Месси йиқитилган эди, аммо унга қадар Гризманн офсайд ҳолатида қолган экан. 

73. Пенальти!  "Ювентус" даврозаси томон!

71. "Ювентус"да 2 та алмаштириш: Рэмзи ўрнига Рабьо, Артур ўрнига Бентанкур ўйинга қўшилди. 

71. Зарба!  Мессидан пас қабул қилиб олган Брэйтуэйтнинг зарбаси рикошет орқали йўналишини ўзгартирди ва майдондан чиқиб кетди. 

70. Зарба!  Рики Пучнинг зарбаси анча "пуч" чиқди. 

69. Пучни йиқитган Данилога сариқ карчтока кўрсатилди. 

67. Зарба!  Еҳ, Гризманн... Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

66. "Барселона"да алмаштириш: Педри ўрнига Пуч тушди.

65. Зарбаааа!  Мессининг чамаси 17 метрдан берган зарбасини Буффон қайтаришга эришди. 

62. Зарба!   Сандронинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

61. Зарба!  Пьяничнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

60. Моратага нисбатан қўпол ўйнаган Умтити огоҳлантирилди. 

58. Зарба!  Ууухх!  Мессининг жаримадан амалга оширган узатмасидан сўнг Гризманн бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза тўсиниги тегиб, майдонни тарк этди. 

57. Данило Фирпони йиқитди, жарима тўпи белгиланди. 

55. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Лангле ўрнига Умтити, Альба ўрнига Фирпо ўйинни давом эттиради. 

53. Мората ҳуштакдан сўнги тўпни тепиб юборгани туфайли сариқ карточка олди. 

52. ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!  Роналду пенальтидан гол уриб, ҳисобни оширди – 0:3! 

51. Тўп Лангленинг қўлига тегиб кетгани боис вазият ВАРда текшириляпти.  Бош ҳакам ҳолатни кўриб келди ва пенальти белгилади. 

49. Уууууххх!  Маккеннининг қулай пасидан сўнг Рэмзи айлантирма зарба ижро этди. Тер Штегендан сейв! 

47. Зарбааа!  Мессининг зарбасини Буффон илиб олди.  

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Барселона"да ўзгариш: Тринкау ўрнига Брэйтуэйт тушди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:2. Танаффус! 

45+1. Зарбааа!  Мессининг зарбасидан сўнг Буффон туринликлар жонига ора кирди. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

44. Моратанинг пасидан сўнг Рэмзи самарали зарба беришнинг уддасидан чиқмади. 

43. Хавфли вазият! Гризманнинг пасидан сўнг тўп Мессига етиб келди, унинг зарбаси "блокланди". Кейинги ҳолатда Пьянич Дестга пас берди, америкалик ҳимоячининг ичкарига узатмаси эса кучли ва ноаниқ чиқди. 

42. де Йонг жарима мадони ташқарисида йиқилди, ҳакам ҳеч нарса йўқлигини маълум қилди. 

39. Мартин Брэйтуэйт майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. 

37. Мората де Йонгниниг суст ҳаракатидан кейин тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтди, бироз муддат ўзида сақлаб туриб, шерикларига пас берди.  

36. Зарба!  Мессининг зарбасидан сўнг Буффон иккинчи уринишда бўлса-да, тўпни ушлаб олди.  

35. де Лигт тўпни қўли билан ўйнади, жарима. 

32. Маккенни Мессига нисбатан қоидани бузди.

31. Майдон марказида Моратани тирсаги билан урган Лангле огоҳлантирилди.  

30. Зарба!  Пьяничнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

28. Рэмзидан яна бир қўполлик, бу гал Лангле йиқитилди. Ҳакам унга сариқ кўрсатди. 

27. Ҳакамга ўз норозилигини билдирган Альба сариқ карточка олди. 

26. Рэмзи де Йонгга нисбатан қўполлик ишлатди. 

25. Зарба!  Сандронинг ҳаволатиб узатган пасидан сўнг Мората бош билан зарба йўллади, ноаниқ. 

22. Зарба!  Мессининг ерлатиб тепган тўпини Буффон қайтарди! 

20. ГОООООООООООООООООЛЛ! Қандай гол! Маккенни!  Куадрадонинг узатмасидан кейин америкалик ёш иқтидор эгаси зарба бериб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 0:2! 

19. "Барселона"да ҳужумлар бор, бироқ ўйинчилар ҳали дарвоза томон зарба беришга шошилишмаяпти.

18. Узоқ кутилган кадр

15. Куадрадо "Барса"нинг хавфли ҳужуми олдини олди. 

13. ГОООООООООООООООООЛ!  Роналду пенальтини муваффақиятли амалга оширди – 0:1! 

12. Пенальти!  Араухо жарима майдони ичкарисида Роналдуни йиқитди. 

10. Тринкау Алекс Сандрони йиқитишга мажбур бўлди.

9. Зарбаааа!  Данилонинг кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

8. Зарба!  Ўйиндаги дастлабки зарба Роналду томонидан йўлланди. Тер Штеген ўз ўрнида.  

6. Педри фаоллик кўрсатишга уриняпти, у ҳозиргина тўпдан айрилди, яъни тўп тўсатдан "аут"га чиқиб кетди. 

4. Маккенни майдон марказида Педрини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди. 

2. Бугун катта дуэлдан ташқари кичик бир дуэль ҳам кўзга ташланади – Пьянич ва Артур ўртасида.  

1. Ўйин бошланди. Қани, чиройли ўйин сари кеттик! 

- УЕФА мадҳияси янграб ўтди. 

- Диққат қиламиз, футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда! 

Лео - Криш тўқнашувида ким ғолиб чиқади? 

"Камп Ноу"нинг ўйиндан олдинги ҳолати 

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги туридан ўрин олган даҳшатли тўқнашув гувоҳига айланамиз. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика