Latest news

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   0 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  3 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  4 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  19 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

ЕЧЛ. ПСЖ – "Барселона", "Ювентус" – "Порту" ва бошқа баҳслар учун превью News

ЕЧЛ. ПСЖ – "Барселона", "Ювентус" – "Порту" ва бошқа баҳслар учун превью

Катта ўйинларга тайёрмисиз? Эртага тунда Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувларига старт берилади.

“Ювентус” – “Порту” (10.03 01:00)

Роналдунинг Чемпионлар Лигасида ғалабага бўлган интилиши ва голга "очофат"лиги, қўшимчасига ҳал қилувчи вазиятларда озгина аниқроқ ҳаракат қилиши Пирло жамоасининг зафар қучишига сабаб бўлиши мумкин. ЧЛнинг охирги мавсумларида жамоа асосий фаворитлар билан баҳсларда эмас, кичик клубларга мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетяпти. Aгар "зебралар" шу йил ҳам "Порту"дан ўта олмайдиган бўлишса, Aнеллининг Пирлога берган "жон"лари тугаб қолади-ёв. "Кекса синьора" португалияликларни ортга қуруқ қўл билан қайтарса ҳам турнирнинг асосий даъвогари бўлмайди. "Порту" хатоларни максималлаштириб, ўзининг имкониятидан унумли фойдаланса, ҳаммаси улар кутгандек бўлади. Уларнинг кейинги босқичига чиқиши охирги йилларда ЧЛда камтар бўлиб бораётган Португалия  жамоалари учун яхши силжиш бўлади. 9 март тунида кўринг, қизиқ бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.    

“Боруссия” Дортмунд – “Севилья” (10.03 01:00)

1/16 финал учрашувлари испан жамоалари учун ёқимли бўлмади. Гарчи, "Севилья" яхши ўйнаган бўлса-да, "Боруссия" Дортмундга ютқазди ва бу беллашувда Холанд катта саҳнага чиққанидан хабардорсиз. Aндалусияликлар гол уришни билишади, аммо Дортмунддаги ижрочилардан жабрланмасликнинг йўлини топиш мушкул. Интиригаси энг юқори ўйинлардан бирида немисларда имконият бироз юқори, лекин "Севилья" ҳам чорак финал учун "талашиб" кўради.      

ПСЖ – "Барселона" (11.03 01:00)

Кўп  қаҳрамонликлар биз бунга унчалик ҳам ишонмаганимизда содир бўлишига ҳеч эътибор берганмисиз?  Сени ҳисобдан чиқариб қўйишган ҳолатларда, ҳали ироданг тириклигини, таслим бўлмаслигингни, борлигингни кўрсатиб қўйиш иштиёқи ҳар қачонгидан баландроқ бўлади. 

“Барселона” жамоаси Каталонияда ўзини қоронғи кўчага олиб кириб қўйди, йўлдаги чироқларнинг мурувватини Парижда созлаб келиш васифаси жуда мушкул эканлиги кўриниб турибди. Ҳар ҳолда ПСЖнинг зодагонлари уларни қучоқ очиб кутиб олмасликлари турган гап. Дастлабки беллашувда йирик 1-4 ҳисобидаги мағлубиятга қарамасдан, қолган статистик натижаларда деярли тенг ҳолатни кўришингиз мумкин, яъни “Барселона” дарвоза томон жами 14 маротаба зарба йўллаган бўлса, шулардан 4 таси дарвоза соҳасига аниқ етиб борган. Парижликлар тер Штеген постини 16 марта нишонга олган, шулардан 8 таси манзилга аниқ борган. Тўпни эгаллаб туриш, паслар ва уларнинг аниқлиги, ҳужумлар сони бўйича ҳам деярли тенглик юзага келган. Бу шуни кўрсатадики, “Барселона” ҳимояда ўта тартибли ва хатосиз ўйин намойиш этиб, пайдо бўлган имкониятлардан максимал фойда чиқариши шарт. Тезкор гол жуда ҳам муҳим факторга айланади ва муҳими “кўк-анорранглилар”нинг ҳар бир футболчиси энг юқори кайфиятда чиқишлари лозим бўлади. 

ЧЛни эрта тарк этса ва ундан сўнг Ла Лигада ҳам зафар қучишни эплай олмаса, Куманнинг фаолиятига ҳам жиддий сўроқ белгиси қўйилиши мумкин. “Барса” раҳбарияти сабрлилиги билан машҳур эмас. Aйтганча, испанияликларнинг ғалабаси калити сифатида Мессини кўрсатмаган бўлардим.  Aксинча, ёш футболчилар ўзини кўрсатиши зарур. Қолаверса, Гризманн ҳам айнан мана шундай ўйинлар учун олиб келинган. Aргентиналик йигит эса 10 март куни рақибларини “ўлдириш” учун борини беради.

Почеттино шогирдларининг асосий вазифаси – концентрацияни йўқотмасдан, ўйинга тўғри ёндашув билан чиқиш. Рақибни хатолар билан ушлаш орқали барчасини ҳал қилиш уларнинг қўлида қолади. Мбаппе ва унинг шериклари “Барселона”дан ўтиб оладиган бўлишса, чорак финал баҳсларида  исталган рақиб учун даҳшатга айланишлари мумкин. Бунинг учун олдин “Парк де Пренс”да Месси жамоадошларини “кўмиш”ни охирига етказиб қўйсалар бас. Франциянинг амалдаги чемпиони “Монако”га имкониятни бой бериб қўйганига қарамасдан, Лига 1’да ҳам ишончли кўриняпти. “Барселона” ҳам “Севилья”ни таслим этиб, ўзига бўлган ишончни бироз мустаҳкамлаб олди. Хуллас, ухламаслигингиз учун асослар етарли.

“Ливерпуль” – “Лейпциг” (11.03 01:00)

10 март кунги яна бир беллашувда “Ливерпуль” Будапештдаги “Пушкаш Арена” ўйингоҳида Германиянинг “Лейпциг” жамоаси билан тўқнаш келади. Гуруҳда МЮни қолдириб, шовқин кўтарган немис клуби Клооп шогирдларини ҳам хафа қилишга уриниб кўришади. Биринчи ўйиндаги 2-0 ҳисобидаги ишончли ғалаба ва AПЛдаги омадсизлик “қизиллар”га ЧЛда ҳазиллашиш имконини бермайди. Шундай бўлса-да, немисча иродани яна бир бор букиб ўтишлари даркор. “Ливерпуль”ни аламга чўктириш учун “буқалар” ўта ғайриоддий куч билан майдонга тушишса, нимадандир умид бор. 

Хулоса. “Лейпциг”нинг имкониятлари жуда паст, катта эҳтимол билан эртакнамо якун бўлмайди.

Маъруф Абдумаликов тайёрлади. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика