ЕЧЛ. "Барселона" – "Лион" учрашувида каталонияликлар меҳмонларни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
14 mar 2019 02:55
News
ЕЧЛ. "Барселона" – "Лион" учрашувида каталонияликлар меҳмонларни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ЕЧЛ, 1/8 Финал.
БАРСЕЛОНА – ЛИОН 5:1
"Камп Ноу"
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Сержи Роберто (Семеду, 83), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видал, 74), Коутиньо (Дембеле, 70), Месси, Суарес.
Лион – Антони Лопеш (Жоржелин, 36), Марсело, Марсал, Менди, Денайер, Депай, Тузар, Фекир, Ндомбеле (Корнет, 77), Дюбуа, Дембеле.
Голлар: 1:0 — 18, пенальти Месси, 2:0 — 31 Коутиньо, 2:1 — 58 Тузар, 3:1— Месси, 4:1 — 81 Пике, 5:1 — 86 Дембеле.
Огоҳлантиришлар: Дембеле (45+4), Лангле (49).
Биринчи ўйин – 0:0
Barcelona Lionel Messi - 18', Philippe Coutinho - 31', Lionel Messi - 78', Gerard Pique - 81', Ousmane Dembele - 86' |
Champions League Final Stage . Round 1/8 14/03/2019, 01:00 1
:
5
Finished
|
Lyon Lucas Tousart - 58' |
Stadium: Camp Nou, 92346 spectators
Referee: Szymon Marciniak
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЎЙИН ТУГАДИ! Чорак финалга қурьа ташлаш маросими 15 март куни бўлиб ўтади.
90. Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди.
86. ГОЛ! Дембеле ҳам Мессининг узатмасидан фойдаланиб, ўз номини таблога ёздириб қўйди.
83. Ўзгариш. Роберто ўрнига Семеду қўшилди
81. Пике Мессининг узатмасини кўкка совурмаган ҳолда ўйин тақдирини деярли ҳал қилди — 4:1.
78. Месси яна битта гол урди. Мане эса "Ливерпуль"нинг учинчи тўпини киритди. LIVE
77. Ўзгариш. Корнет Ндомбеле ўрнида ҳаракат қилади.
74. Ўзгариш. Артур ўрнини Артуро Видаль эгаллади.
70. Ўзгариш. Коутиньо ўрнига Дембеле майдонга тушди.
63. Голдан рухланган Франция жамоаси вакиллари жонланиб қолишди. Набил Фекирнинг чап оёқда берган зарбаси жуда кучли, лекин ноаниқ.
58. ГОООЛ! 2:1. Тузарнинг голи ҳисобга олинди.
56. "Лион" жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депайга имконият беришмаяпти
49. Лангле огоҳлантирилди.
48. Лионель Месси ЕЧЛда "Камп Ноу" стадионида 61 ўйинда 61та гол урди.
46. Симон Марчиняк иккинчи бўлимни бошлаб берди.
45+6. "Лион" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади ва биринчи тайм ўз ниҳоясига етди. ТАНАФФУС.
45+4. Дембеле ҳимоячи Хорди Албага нисбатан қўпол ўйнади.
45. Ўйиннинг 1-бўлимига 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.
41. Мессининг юриши ва Жоржелин тўпни қайтарди. Биринчи сейв.
40. Меҳмонлар учун оғир вақт. Улар асосий посбонидан айрилди, иккита тўп фарқини йўққа чиқариш "Камп Ноу" стадионида осон бўлмаслиги аниқ, лекин иложи бор.
36. Ўзгариш. Антонио Лопеш ўрнига Жоржелин майдонга тушди.
31. ГОЛ! Коутиньо 2:0. Луис Суареснинг узатмасидан кейин бразилиялик хавбек имкониятдан унумли фойдаланди.
23. "Лион" дарвозабони оғир вазиятда қолди. Аммо, баҳсни давом эттириш учун ишора қилгани ва аҳволи яхши эканлигини шифокорларга маълум қилди. Айни вақтда бу Франция жамоаси учун катта йўқотиш бўлиши мумкин эди.
18. МЕССИИИ! ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди 1:0. Лео пенальтидан каталонияликларни олдинга олиб чиқди.
14. Мессининг зарбаси хавфли чиқди. Дарвозабон Антони Лопешдан яхши сейв
11. Учрашув бошланганига 10 дақиқа бўлганига қарамай жамоалар ҳозирча хавфли ҳужум содир эташга шошилишмаяпти. Сокинлик.
1. Баҳс бошланди!
Comments