Latest news

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  8 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  12 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  173 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

ЕЧЛ. "Барселона" - "Атлетико" тўқнашуви News

ЕЧЛ. "Барселона" - "Атлетико" тўқнашуви

Бугун Европада катта футбол байрами.

ЕЧЛ чорак финал яна бир қизиқарли тўқнашуви бу "Барселона" - "Атлетико" ўртасида кечади.


Диего Симеоне шогирдлари бу сафар ЕЧЛ ярим финали чиптаси учун Херардо Мартино жамоаси билан беллашишади. Бу учрашувда ном жиҳатидан "Барселона" кучлироқ кўриниши мумкин, аммо "Атлетико" ушбу мавсумда Испанияда ҳозирча тенгсиз бўлиб турибди. "Барселона" жамоаси ушбу мавсумда ҳалича "Атлетико" қаршилигини енга олганича йўқ. Бу ўйинда Каталония клуби "Атлетико"ни мағлуб этиш чораларини ишга солиб кўриши аниқ. Айни пайтда ҳар иккала жамоа ҳам ўзининг энг яхши спорт формаларидалар. "Барселона" мавсум сўнггига келиб ўз ўйинини янада шакллантира олди. Херардо Мартино "Барселона"ни секин-аста ўзи истаган даражага олиб чиқмоқда. Мавсум аввалидаги ўйиндаги тушунмовчиликлар ва камчиликлар бартараф этилмоқда.  "Барселона" айни пайтда ўз зйинини топиб олган. Бугун улар "Атлетико"ни таслим эта олишадими? Бу саволга ўйиндан сўнг жавоб оламиз.

"Атлетико" жамоаси ҳозирда Испания чемпионатида якка пешқадамлик қилишмоқда. Айни пайтда улар ўзларининг энг яхши кўрсаткичларини намойиш этишмоқда. Ушбу мавсум Диего Симеоне жамоаси учун жуда кўнгилдагидек ўтмоқда десак муболаға бўлмайди. Уларнинг ишлари "5"! Испания чемпионати чемпионликка жуда яқин туришибди. Иштаҳа овқат пайтида келади деганларидек, "Атлетико" жамоаси ЕЧЛ мусобоқасида ҳам "сюрприз" кўрсата оладиган жамоа саналади.

Ушбу ўйин олдидан фаворит ёки аутсайдер жамоа ҳақида гапирилмагани маъқул.


Ажойиб футбол баҳси мухлисларни кутиб турибди. Чиройли ва шиддатли футбол бўлишига шубҳа йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика