Latest news

21:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Динамо" (матнли трансляция)  19 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  57 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  1 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  6 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   59 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  20 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  12 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  15

ЕЧЛ. Барча чорак финалчилар аниқланди. Эртага қуръа ташлаш маросими News

ЕЧЛ. Барча чорак финалчилар аниқланди. Эртага қуръа ташлаш маросими

Кеча оқшом Дортмунд ва Манчестер шаҳарларида ўтказилган икки ўйин билан Европа Чемпионлар лигасининг барча чорак финал иштирокчилари маълум бўлди.
Гарчи “Зенит” клуби “Боруссия” майдонида 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришган бўлсада, Питердаги мағлубият (2:4) сабаб ўз юришини 1/4 финал остонасида тўхтатди.

Мавсумни ўта омадсиз ўтказаётган “Манчестер Юнайтед” эса кеча “Олд Траффорд”да ниҳоят ўз мухлисларини хушнуд этди. Грецияда 0:2 ҳисобида ютқазган “қизил иблислар” жавоб учрашувида “Олимпиакос” дарвозасини жавобсиз уч бор ишғол қилишди. Робин ван Перси оқшом қаҳрамонига айланди. Айнан унинг хет-триги Мойес жамоасига чорак финал эшикларини очди. Шу тариқа, 4 та давлатнинг 8 та жамоаси бош мукофот учун курашни давом эттиради.

Эртага Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА штаб-квартирасида 1/4 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Бунда бир мамлакат жамоалари бир-бирларига тушиб қолишлари мумкин. Шу босқичдаёқ мухлислар “Барселона”–“Реал” қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишлари ҳам мумкин.  

Қаторасига иккинчи мавсум ҳам Испаниянинг 3 та жамоаси чорак финалда иштирок этади. Германия ва Англиядан 2 тадан, Франциядан эса “Пари Сен-Жермен” жамоаси кучли саккизликни ташкил этиб беришди. Эътиборга молик жиҳати, 1/4 финалга ўз гуруҳининг ғолиблари етиб келишди.

Чорак финалнинг илк учрашувлари 1-2 апрель, жавоб баҳслари эса 8-9 апрель кунлари бўлиб ўтади. Ярим финалга қуръа ташлаш маросими 11 апрель кунига белгиланган. Бу босқичнинг илк ўйинлари 22-23 апрель, жавоб учрашувлари 29-30 апрелда ўтказилади. Чемпионлар Лигасининг бу йилги ғолиби 24 май куни Лиссабон шаҳридаги “Эштадиу-ду-Бенфика”да аниқланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика