Latest news

17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:00"Нефтчи" — "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  20 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  4 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  2 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0

ЕЧЛ. "Байер" - "ПСЖ" ўйини олдидан News

ЕЧЛ. "Байер" - "ПСЖ" ўйини олдидан

Бугунги футбол кечасини "Байер" - "ПСЖ" ўртасидаги баҳс ҳам безаб беради десак бўлади.
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал ўйинида ушбу жамоалар рўбаро бўлишганидаёқ, кўпчилик Париж жамоасига нисбатан осонроқ рақиб тушди дейишганди. Бу жамоалар таркибига назар ташласак, албатта ПСЖ жамоасидаги кўплаб ёрқин юлдузларга кўзимиз тушиши табиий. Бу борада Лоран Блан шогирдлари анча тажрибали ҳисобланишади. "Байер" таркибида асосан футболга чанқоқ ёшлар ва бир неча етарли тажриба эга футболчилар жамланишган. Златан Ибрагимович ёки Эдисон Каванидек ижрочилар йўқ бўлсада, Сон Хин Мин ва Эмре Жан каби иқтидорли ёшлар эга Леверкузенликлар. "Байер"ни устунроқ жиҳати бу уларнинг ўз майдонларида ўйнашлари ва ўз мухлислари кўмагига таянишлари деб айтиш мумкин.  Сами Хююпя ўз жамоаси билан бу мавсумда ҳар икки фронтда ҳам яхши иштирок этмоқда. Леверкузенликлар чемпионатда иккинчи поғонада бораётган бўлишса, Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашгани бунга мисол бўла олади. Бу ўйин фаворити ПСЖнинг ишлари ҳам аъло даражада. Бу клуб Франция чемпионатида пешқадамликни сақлаб турибди ва жамоа Чемпионлар Лигасида ҳам  ўз олдига катта мақсадларни қўйган.

"Байер" ҳимоячиси Спахични бугунги ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Шунингдек, "ПСЖ" клуби снайпери Эдисон Кавани ҳам ўз жароҳатини даволаш билан банд.
Бугунги беллашувда ҳар иккала жамоа ҳам иложи борича кейинги баҳсга қадар ўз имкониятларини яхшилаб олишга ўриниб кўришади.

Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал.
"Байер" - "ПСЖ"
Тахминий таркиблар:
"Байер":
Лено, Хильберт, Топрақ, Волльшайд, Сэм, Гуардадо, Кастро, Рольфес, Бендер, Кисслинг, Сон Хин Мин.
"ПСЖ": Сиригу, Максвелл, Тиаго Силва, ван дер Виль, Маркиньос, Матюиди, Вератти, Моура, Мотта, Ибрагимович, Лавеззи.
Бошланиш вақти: 00:45 (НТВ-ПЛЮС Футбол2)

Шаҳбоз Беғамов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика