Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

ЕЧЛ. "Аталанта" чорак финалда тўхтади. ПСЖдан даҳшатли камбэк! News

ЕЧЛ. "Аталанта" чорак финалда тўхтади. ПСЖдан даҳшатли камбэк!

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган "Аталанта" ва ПСЖ ўртасидаги дастлабки баҳс матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бордингиз.


Аталанта – ПСЖ 1:2 

Голлар: 1:0 – 26 Пашалич, 1:1 – 90 Маркиньос, 1:2 – 90 Шупо-Мотинг.

«Эштадиу да Луш»

Аталанта – Спортьелло, Гозенс (Кастань, 82), Толои, Кальдара, Хатебур, Гомес (Малиновский, 59), де Рон, Пашалич (Муриэль, 70), Фройлер, Гимшити (Паломино, 60), Сапата (Да Рива, 82).

ПСЖ – Навас (Рико, 79), Керер, Маркиньос, Тиаго Силва, Бернат, Гуйе (Паредес, 72), Эррера (Дракслер, 72), Сарабия (Мбаппе, 60), Кимпембе, Неймар, Икарди (Шупо-Мотинг, 79).

Огоҳлантиришлар: Гимшити (37), Фройлер (45), де Рон (50), Сапата (53), Бернат (54), Эррера (57), Толои (67), Паредес (75), Паломино (85).


Ўйин якунланди. ПСЖ фантастик ўйиндан кейин ярим финалга чиқди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. ГОООООООООООЛ! Шунчаки даҳшат! Шупо-Мотинг!!!! 1:2!

Ўйинга 5 дақиқа қўшилди.

90. ГООООООООООООООООООООЛ! Маркиньос гол уриб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1! 

88. Фройлер жароҳат олиб майдонда ётибди, унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилади. 

86. Зарба! Дракслернинг бурчак зарбасидан узатган тўпи Шупо-Мотингнинг бош билан йўллаган ноаниқ зарбаси билан якун топди.  

85. Яна бир сариқ. БУ сафар Паломино Мбаппени йиқитгани учун жазоланди. 

84. Ўйин шу қадар тез давом этяптики, у-бу нарса ёзишга улгуриб бўлмаяпти. 

82. "Аталанта"да 2 та ўзгариш: Гозенс ўрнига Кастань, Сапата ўрнига да Рива туширилди. 

81. Уууухх! Мбаппенинг зарбаси! Унинг зарбаси рикошетдан кейин майдонни тарк этди. 

79. ПСЖда 2 та ўзгариш: Икарди ўрнига Шупо-Мотинг, Навас ўрнига Рико тушди. Кейлор Навас ўйинни охиригача давом эттира олмади. 

79. Ўйин қизигандан қизиди, қалтис вазиятлар ҳам кўпайди. 

77. Неймардан яхши зарба, бироқ дарвозабон Спортьелло ўз ўрнида! 

75. Паредес ўйинга тушибоқ ўин қоидасини бузди ва сариқ карточка олди. 

75. Навас ўйинни давом эттира олишини маълум қилди

74. Ууух! Мбаппе тезлик билан ичкарига кириб борди, аммо унинг йўллаган зарбасини Спортьелло қайтаришга эришди. 

72. ПСЖда 2 та ўзгариш: Эррера ўрнига Дракслер, Гуйе ўрнига Паредес туширилди.  

71. Навас жароҳат олган кўринади, у майдонда ётибди, захира посбони Рико тайёргарликни бошлаб юборди. 

70. "Аталанта"да алмаштириш: Пашалич ўрнига ўйинни Муриэль давом эттиради.    

67. Мбаппега нисбатан қўполлик ишлатгани учун Толоига ҳам сариқ карточка берилди. 

66. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 41% - 59%

64. Мбаппе майдонга тушгач, ПСЖ тинимсиз ҳужум уюштирмоқда. 

62. Еҳ, Неймар унча узоқ масофани босиб келди, бироқ негадир Икардига пас бермади.  Яхши ҳужум ва вазият содир бўлиши мумкин эди. 

60. "Аталанта"да ўзгариш: Гимшити ўрнига Паломино майдонга тушди. 

60. ПСЖда алмаштириш: Сарабия ўрнига Мбаппе туширилди. 

59. "Аталанта"да ўзгариш: Гомес ўрнига Малиновский тушди. 

58. Ууух! Гимшитининг зарбаси! Бироқ кучли зарбага аниқлик етишмади. 

57. Ууух! Эррера Гомесга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

56. де Рон узоқдан зарба йўллади, ноаниқ. 

54. Бернат Пашалични қўполлик эвазига тўхтатди ва сариқ карточка ишлаб олди.  

54. Неймар майдон маркази орқали язши рейд уюштирди ва Икардига пас берди, у эса буни тушунмади. Бугун Икарди Неймарни умуман тушунмаяпти. 

53. Керерга нисбатан ишлатган қўполлиги учун Сапатага сариқ карточка кўрсатилди. 

51. Неймарнинг жаримадан йўллаган зарбаси рикошет орқали майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи ўйинга киритилди.  

50. Кечиктирилган фол. Неймарни қоида бузган ҳолда тўхтатган де Рон сариқ карточка олди. 

49. Идрисса Гуйе Марио Пашалични йиқитди, жарима тўпи.

47. де Рондан зарба!  Тўп рикошет орқали майдонни тарк этди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб - 1:0. Танаффус! 

45+1. Фройлер қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди. 

44. Яна Неймарга нисбатан қўполлик ишлатилди, бу гал Кальдара уни тўхтатди. 

43. де Рон Неймарни йиқитгани боис жарима тўпи белгиланди. 

42. Охххооо! Неймар??!! Неймар Хатебурнинг хатосидан фойдалана билмади ва тўпни самога тепди. 

41. Уууух! Сарабиянинг ерлатиб узатган тўпи ҳаммадан ўтиб кетди... Яхши вазият эди.   

40. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 41% - 59%

38. Сарабия ҳаводан яхши узатмани амалга оширди, аммо "Аталанта" посбони Спортьелло тўпги эга чиқди.  

37. Ооох! Гимшити Икардига нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантириш олди.  

36. Зарба! Неймарнинг жаримадан тепган тўпи дарвозабон Спортьеллонинг қўлига келиб тушди. 

33. Ханс Хатебур шериги Марио Пашалич билан ўзаро девор услубида ўйнамоқчи бўлди, аммо совуққонлик етишмади. 

30. Мана бу нархга кўз югуртиринг, азиз ўқувчилар! 

28. Зарба!!!! Неймарнинг зарбасига озгина ноаниқ кетди, бироқ жуда хавфли! 

27. ГООООООООООООЛЛЛЛ! Пашалич дарвоза тўққизлигига тўпни "михлаб қўйди"!  1:0!

24. Неймар! Икки кишини шунчаки териб ўтди, аммо кейинчалик рақиб ҳимоячилари тўпни тепиб юборишга эришдилар. 

21. Узатма ва бош билан "юмшоққина" зарба, бу эса Навас учун ортиқча муаммо эмас.

20. Гуйе "Аталанта" сардори Гомесга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима зарбаси. 

19. Неймар деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва ғалати ҳолат кузатилди, на пас, на зарба ижро этилди. 

16. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 49% - 51%

Ўйин бошида Неймар қулай вазиятдан гол уролмаганига Мбаппе ҳайратда 

13. Уууухх! Толоининг бош билан йўллаган зарбаси! Навас! Қойил!  Бироқ ушбу вазиятда офсайд қайд этилди. 

11. Зарбааа! Ханс Хатебур бў қолиб кетди ва бош билан зарба йўллади, Кейлор Навас сейв намойиш этди! 

10. Номинал мезбонлар парижликлар эркин ҳаракат қилишларига йўл бермаяптилар. ПСЖ ҳатто ҳимоядан чиқишга ҳам қийналяпти. 

8. Хатебур Бернатга нисбатан қўполлик ишлатди. 

6. Жамоалар жуда фаол ўйин намойиш этишмоқда. Тўп у жамоадан бу жамоага ўтиб турибди, ҳозирча.

4. Ана холос! Неймар бирга-бир вазиятга чиқиб бориб ноаниқ зарба берди. 

3. Зарба! Гомеснинг зарбаси! Навас ўз ўрнида!

2. Неймар майдон марказида 4 кишидан ўтиб кетди. У тўпни ҳис қилиб кўрди. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


Ўйин олди суратлар

"Аталанта" парижликларни турнирдан чиқариб юборадими ёки ПСЖ чемпионлик йўлида давом этадими?  Биргаликда гувоҳ бўламиз! 

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида "Аталанта" ва ПСЖ ўзаро тўқнаш келади. Баҳсни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика