Latest news

21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  1 21:00"Истанбул Башакшехир" — "Бешиктош". Таркиблар маълум  7 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  4 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  5 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  4

ЕЧЛ. 8та жуфтлик ҳақида 8та факт News

ЕЧЛ. 8та жуфтлик ҳақида 8та факт

Бугун Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди.

Биз ҳар бир жуфтлик ҳақида энг асосий фактни тақдим этамиз.

• "Барселона" 2009/10 йилги мавсумда "Арсенал"ни 1/4 финалда мағлуб этган, Лионель Месси жавоб ўйинида покер қайд этганди. Каталонияликлар 2010/11 йил 1/8 финалда ва 2006 йил финалда "канонирлар"дан устун келишган.

• "Челси" ва ПСЖ плей-оффда кетма-кет учинчи марта тўқнаш келишмоқда. Қизиғи олдинги икки сафар ғолиб сафарда урилган гол эвазига аниқланган. 2013/14 йилги мавсумда Лондон клуби, ўтган йил эса Париж клуби реванш олганди.

• "Бавария" 2012/13 йил чорак финалида ҳар иккала баҳсда ҳам "Ювентус"ни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша мавсум Мюнхен клуби ЕЧЛ ғолиби бўлган.

• "Рома" ва "Реал" 8 марта тўқнаш келишган. Барча ўйинлар 2001/02 йилги мавсумдан сўнг ва барчаси ЕЧЛ доирасида бўлиб ўтган. "Рома" 2007/08 йилги мавсумда 1/8 финалда Мадрид клубини мағлуб этган.

• "Атлетико" 2008/09 йилги ЕЧЛ гуруҳ босқичида ПСВни икки марта мағлуб этган. Эйндховендаги баҳс 0:3 ҳисобида Мадриддаги баҳс 2:1 ҳисобида якунига етган.

• "Бенфика" ЕЧЛ-2011/12 нимчорак финалида "Зенит"ни умумий ҳисобда мағлуб этган - 4:3. Ўтган йилги ЕЧЛ гуруҳ босқичида Санкт-Петербург клуби икки марта Лиссабин клубини таслим қилган.

• "Динамо" 2010/11 йилги Европа лигаси 1/8 финалида "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган. Киев клуби ўз уйида 2:0 ҳисобида зафар қучган, Англияда эса "Сити" 1:0 ҳисобида ютган.

• "Гент" ва "Вольфсбург" клублари олдин бир-бири билан тўқнаш келмаган ягона жуфтлик ҳисобланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика