Latest news

10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  2 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   2 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  8 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  4 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2

ЕЧЛ. 5-тур. ЦСКА - "Бавария" 1:3 News

ЕЧЛ. 5-тур. ЦСКА - "Бавария" 1:3

ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган ЦСКА - "Бавария" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида ҳисоб очилди. Меҳмонлар чап қанотдан ҳужум ташкил этишди, Томас Мюллернинг жарима майдони марказига узтган тўпини Арьен Роббен кучли тарзда Акинфеев қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига йўллади - 0:1. 


56-дақиқада Марио Гетце рақиб ҳимоячиларидан учтасини ортда қолдириб дарвозани ишғол қилди - 0:2. 61-дақиқада Данте ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади, ҳакам томонидан белгиланган 11 метрли жарима тўпини Кейсуке Хонда аниқ амалга оширди - 1:2. Орадан уч дақиқа ўтгач энди мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Шенников ўз жарима майдони ичида Роббенни йиқитганди. "Нуқта"дан Томас Мюллер тўпни дарвозага михлади - 1:3. Мана шу ҳисоб ўйин охирига қадар сақланиб қолди ва "Бавария" навбатдаги ғалабасини нишонлади. 


ЦСКА Россия – Бавария Германия 1:3
27 ноябрь, 22.00, «Арена Химки»
Голлар:
Роббен, 17 - 0:1. Гетце, 56 - 0:2. Хонда, 61 пенальти - 1:2. Мюллер, 65 пенальти - 1:3.
ЦСКА –
Акинфеев, Набабкин, А.Березуцкий, Игнашевич, Щенников, Вернблум, Миланов (Витиньо, 90), Цубер (Эльм, 68), Хонда, Тошич, Муса (Базелюк, 80).
Бавария –
Нойер, Рафинья, Дж.Боатенг, Данте, Алаба, Лам (Алькантара, 28), Хави Мартинес (Кирхгофф, 79), Кроос, Мюллер, Роббен, Гетце (Грин, 88).

Огоҳлантиришлар: Хави Мартинес (43), Данте (61), Алькантара (77).


N Команда И В Н П М О
1   БАВАРИЯ 5 5 0 0 15-2 15
2   МАНЧЕСТЕР СИТИ 4 3 0 1 11-6 9
3   ЦСКА 5 1 0 4 7-15 3
4   ВИКТОРИЯ 4 0 0 4 2-12 0

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика