Latest news

12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  2 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6

ЕЧЛ. 3-тур қаҳрамонлари ФОТО News

ЕЧЛ. 3-тур қаҳрамонлари ФОТО

Куни кеча Европа чемпионлар лигасида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Биз якунига етган турнинг энг яхши футболчиларини ёдингизга солишга қарор қилдик.



Уго Льорис "Тоттенхэм"

Франциялик посбон сафарда "Байер" билан ажойиб ҳаракат қилди. Унинг Чичаритонинг йўллаган қойилмақом зарбасидан сўнг тўпни қайтариши интернет тармоқларида оммалашиб кетди. ВИДЕО



Альваро Мората "Реал Мадрид"

Испания терма жамоаси ҳужумчиси "Легия" билан ўйинда захирадан майдонга тушиб гол урди ва Лукас Васкесга голли тўп узатишни амалга оширди. "Реал" рақиб устидан 5:1 ҳисобида зафар қучди.



Рияд Марез "Лестер"

Англия чемпиони бу мавсум премьер-лигада у қадар ишончли ўйнай олмаяпти. Бироқ ЕЧЛда бунининг аксини кўраяпмиз. Раньери шогирдлари гуруҳ босқичининг дастлабки учта учрашувининг барчасида ғолиб бўлди ва ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмади. 3-турда "тулкилар" Дания чемпиони, 22 майдан буён расмий ўйинларда ютқазмай келаётган "Копенгаген" клубини Рияд Марезнинг голи эвазига мағлуб этишди.



Самир Насри "Севилья"

Гвардиоланинг "Сити"сига керак бўлмай қолган Самир Насри Испаниянинг "Севилья" клубида ҳар ҳолда ёмон ўйнамаяпти. Франциялик футболчи Загребда "Динамо" дарвозасига ўйиндаги ягона голни урди ва жамоасига 3 очко келтирди.



Жанлуижи Буффон "Ювентус"

38 ёшли Жижи Буффон ҳамон ўзининг ёрқин ўйинлари билан бутун дунёни ҳайратга солишда давом этмоқда. Посбон ЕЧЛ 3-турида "Лион" билан баҳс қаҳрамонига айланди. Баҳс давомида бир неча марта жамоасини муқаррар голлардан қутқарган Буффон 35-дақиқада ўз дарвозаси томон белгиланган пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди. Якунда "Ювентус" 10 киши бўлиб ғалабага эришди, бунда Буффоннинг хизматлари энг биринчи ўринда қайд этилди. Унинг ҳаракатларига машҳур карикатурачи Омар Момани ҳам жим тура олмади.



Месут Озил "Арсенал"

"Арсенал" бу турда ўз уйида Болгария чемпиони "Лудогорец" клубини 6:0 ҳисобида тор-мор этди. Мезбонлар сафида германиялик Месут Озил профессионал фаолиятида илк бор бир учрашувда 3та гол урди ва Тео Уолкоттга голли пас берди.



Эдинсон Кавани ПСЖ

Златан Ибрагимович "Манчестер Юнайтед"га ўтиб кетгач ПСЖда Эдинсон Каванининг "елкасига қуёш тегди". Уругвайлик ҳужумчи бу мавсумнинг ўзида Франция чемпионатида 9та, ЕЧЛда 3та гол уришга улгурганди. Кеча "Базель" билан баҳсда Кавани голли пас беришга ва учрашув сўнггида пенальтидан гол урди.



Венсан Абубакар "Бешиктош"

Ўтган мавсум "Порту" сафида кўплаб голлар урган камерунлик ҳужумчи Венсан Абубакар кеча "Наполи" дарвозасига иккита гол уриб Италия клубининг уйдаги мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.



Лионель Месси "Барселона"

"Манчестер Сити"га қарши ўйинда аргентиналик ҳужумчи Клаудио Бравога битта, Вилли Кабальерога иккита гол урди. Месси ЕЧЛда ўзининг еттинчи хет-тригини расмийлаштирди.



Янник Феррейра Карраско "Атлетико"


Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" ўз усулидан воз кечмаяпти. "Матрасчилар" ЕЧЛ гуруҳ босқичининг дастлабки икки учрашувида рақиблари дарвозасига битта гол уриб ғалабага эришишганди. Кеча ҳам бу анъана давом этди. Испания клуби Ростов шаҳридан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Ягона голни Янник Феррейра Карраско урди. 



Арьен Роббен "Бавария"

Хоббиси жароҳат олиш бўлган Арьен Роббен ниҳоят аввалги спорт формасига қайтмоқда. Голландиялик футболчи кеча ПСВга қарши баҳсда аввал Роберт Левандовскига гол уриш учун ёрдам берди, баҳс сўнггида ўзи ЕЧЛда боши билан биринчи бор гол урди.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика