Latest news

18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  0 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  5 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1

Дунёнинг энг қиммат дарвозабонларидан бири ўзига янги жамоа топди News

Дунёнинг энг қиммат дарвозабонларидан бири ўзига янги жамоа топди

Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Борнмут" Кепа Аррисабалагани ижарага олиш учун музокаралар олиб бормоқда.

Испаниялик дарвозабон энди ўз клуби режаларидан ўрин олмаган ва яқин орада "Челси"ни тарк этиши мумкин.



Кепа ўтган мавсумни "Реал"да ижарада ўтказди, аммо "Сантьяго Бернабеу"да сезиларли натижа қайд эта олмади. "Лос-Бланкос" уни Андрий Луниннинг ўрнини босадиган футболчи сифатида кўрган, бироқ украиналик посбон жамоада қолишни истаса, Кепа бу йил Ла Лигага қайтиши даргумон.

"Борнмут" Кепага мунтазам ўйнаш имкониятини таклиф қилди ва вақтинчалик шартнома имзолашга яқин турибди. Кепанинг "Челси" билан амалдаги битими 2025 йилда тугайди ва у ижарадан олдин яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Агар музокаралар яқин соатларда олдинга силжиса, испаниялик ўйинчи тиббий кўрикдан ўтишга киришади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика