Latest news

17:49"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  0 17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   0 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  3 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  7 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  22 15:22"Фулхэм" "Арсенал" футболчиси бўйича таклиф билан чиқди  2 14:59"Манчестер Сити" Хулиан Альвареснинг нархини белгилади  3 14:36"Рома" янги стадион лойиҳасини намойиш этди  1 14:13Алексис Санчес "Удинезе"га қайтиши мумкин  2 13:49"Нефтчи" ва "Навбаҳор"га ўрнатилган тақиқ кучида қолди. Ушбу клублар ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди   18 13:25Савич Туркия топ-клубига ўтди  1 13:02Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 32 иштирокчисидан 29 таси аниқ!  12 12:39"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" — Испания олимпия термаси устози  21 12:15"Челси" Испаниядан дарвозабон топди  2

Дунёнинг энг қиммат дарвозабони масхара қилинадиган ўйинчига айланганди. Мураббий ўзгариши эса унга фаолиятини қайта тиклашга ёрдам берди News

Дунёнинг энг қиммат дарвозабони масхара қилинадиган ўйинчига айланганди. Мураббий ўзгариши эса унга фаолиятини қайта тиклашга ёрдам берди

Кепанинг "жонланиши".

Тибо Куртуа "Челси" билан чиройли хайрлашмай, 2018 йилнинг ёзида барибир "Реал"га кетгандан сўнг, "кўклар" унга тезда ўринбосар топишди. "Атлетик"дан Кепа Аррисабалаганинг катта трансфери амалга оширилди: ўша пайтда 23 ёшли дарвозабон учун 80 миллион евро тўланди ва бу баскни футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айлантирди. Бироқ, "Челси"да кўп танлов йўқ эди – айнан шунча пул Кепанинг шартномасида товон пули сифатида ёзилган эди, бу эса август ойининг боши ва янги мавсум бошланишига оз муддат қолган пайтга тўғри келди.

Кейинги тўрт йилда Аррисабалага танқидлар, ҳазиллар ва ҳар хил троллар учун объект бўлди. Энг шов-шувли воқеа Лондондаги биринчи йилдаёқ содир бўлди. У "Манчестер Сити"га қарши Лига Кубоги финалида пенальтилар серияси олдидан алмаштиришларини рад этди ва якунда уни ютқазди. Кепанинг ўйини муваққафиятли чиқмади, вақти-вақти билан ижтимоий тармоқларда унинг жуда қўпол хатолари "айланди".

Масалан, бу "Лутон"га қарши 2021 йилнинг январида бўлиб ўтган Англия Кубоги ўйини.




Хатолар ҳаммада бўлади. Кепа эса АПЛ топ-клуби даражадасидаги дарвозабон олиши керак бўлган зарбаларни "ўтказиб юборди". Хўш, баск 2019/20 йилги мавсум чемпионат якунига кўра ўзига аниқ йўлланган зарбаларнинг фақатгина 54,5%ини қайтарди, – бу лигадаги барча дарвозабонлар орасида ва 2003/04 йилги мавсум Opta компанияси статистикани юритганидан кейинги энг ёмон натижа. Боз устига, Кепанинг "Стэмфорд Бридж"даги биринчи йилида бу кўрсаткич 67,5 фоизни ташкил этган (Бильбаодаги сўнгги мавсумда 68,2% эди).

"Унда ишончни шакллантиришга ҳаракат қилишимиз керак, чунки дарвозабоннинг ўйини кўп жиҳатдан ўзига бўлган ишончига боғлиқ. Ўзига бўлган ишонч даражасини қандай баҳолаш мумкин? Билмайман..." – деди "Ливерпуль"га қарши сентябрь ойидаги ўйиндан сўнг ўша пайтдаги "Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард. Кепа ўша ўйинда тўпни Садио Манега совға қилган ҳолда, навбатдаги хатога йўл қўйди, "кўклар" эса 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.




Албатта, ёрқин лаҳзалар ҳам йўқ эмас. Масалан, "Айнтрахт"га қарши 2018/19 йилги мавсум ярим финалда пенальтилар сериясини ютди, жумладан Мартин Хинтеррегернинг "паненка"сини қайтарди. Ёки ўтган йилнинг ёзида "Вильярреал"га қарши Европа Суперкубоги ўйинида пенальтилар сериясига чиқиб, "Челси"га соврин тақдим этганини қайд этиш мумкин. Шундан ўнг "кўклар"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Томас Тухель "Ливерпуль"га қарши 2022 йилнинг февраль ойидаги Лига Кубоги ўйинида трюкни такрорлашга қарор қилди ва Кепанинг ўйиндан кейинги пенальтиларга туширди. Аммо, у ўн бир зарбадан бирортасини бартараф қила олмади, ўзининг зарба бериш имконияти келганда эса тўпни дарвозадан юқорига тепиб юборди. Қайғули латифа.

Умуман, "Челси" икки йил олдин Эдуар Мендини харид қилганда, ҳеч ким ҳайрон қолмади. Сенегаллик илк мавсумни ажойиб ўтказди. У Чемпионлар Лигасидаги ғалаба эвазига УЕФА ва ФИФАдан энг яхши дарвозабон мукофотларини олди. Кепа эса секингина "жуда кўп пул тўланган, аммо умидларни оқламаган ўша йигит" тоифасига ўтди.



Барчаси "Челси"га Грэм Поттер келганидан сўнг ўзгарди. Унинг Кепага имконият беришини тахмин қилиш мумкин эди, сабаби у Мендидан барибир оёқда ўйнашда кучлироқ, шунингдек сенегаллик ушбу мавсумни ўртача бошлади. Ҳа, шунингдек клубда мураббий ўзгарган пайт кичик жароҳат ҳам олди. Шундай экан, Поттерда Кепани таркибга қўйишдан бошқа танлов йўқ эди.

"Челси" "Зальцбург" билан Чемпионлар Лигаси (1:1)да дуранг ўйнади, сўнгра АПЛда "Кристал Пэлас" (2:1)га қарши ғалаба. Менди жароҳатдан тиклангандан сўнг Поттер ҳеч нарсани ўзгартирмасликка қарор қилди ва Кепани "Милан" (3:0)га қарши ўйинга қўйди. Шундан сўнг баск кетма-кет тўртта қуруқ ўйин ўтказди.

Якун: 7та ўйин, мағлубиятларсиз, атиги иккита ўтказиб юборилган тўп ва бешта "қуруқ" ўйин, қайтарилган 90,9% зарбалар. Айниқса, "Астон Вилла"га қарши ўйин ажойиб чиқди – еттита сейв.




"Ҳозирда ўзимни тўпсиз ва зарбаларни қайтаришда жуда ишончли ҳис қиляпман. Бу шунчаки ажойиб туйғу, жамоага ёрдам керак бўлганда ёрдам бера олишинг ажойиб. Ҳар бир ўйинчига кучига бўлган ишонч керак, бу ҳар бир муваффақиятли ўйин билан келади. Дарвозабон учун эса бу жуда ҳам муҳим, сабаби ўйинда кўп нарсаларни кузатиш керак, бу машғулотлардагидек эмас. Ҳозирда ўзимга бўлган ишонч бор, барчаси яхши кетмоқда, аммо секинлашмаслик ва ишлашда давом этиш керак", – деди Кепа "Брентфорд"га қарши ўйиндан сўнг. Бу испан учун кетма-кет бешинчи "қуруқ ўйин" бўлди.

Кеча "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" (1:1) билан дуранг ўйнади. "Кўклар" 90+4да Каземиронинг бош билан урган голи сабаб ғалабани қўлдан чиқаришди.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика