Latest news

15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  0 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  2 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  6 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  14 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу" News

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу"

Испаниянинг Барселона шаҳрида жойлашган дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлмиш "Камп Ноу"га фотосаёҳат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча сайтимизнинг расмий телеграм каналида 5та стадион ўртасида сўровнома ўтказган эдик ва унда "Камп Ноу" ғолиб чиққан эди.


"Камп Ноу" - Испания

Клуб: "Барселона"

Очилган йили: 1957 йил 24 сентябрь

Қурилиш нархи: 288 миллион Pts (1957 йил) 

Архитектор: Хосеп Сотерас, Лоренсо Гарсия-Барбон 

Сиғими: 99 354

Стадион ҳақида фактлар:

- Европадаги энг катта стадион.

- "Камп Ноу" "Барселона", Испания терма жамоаси ва Каталония терма жамоасининг уй стадиони ҳисобланади.

- Стадион президентлик курсисида Франсеск Миро-Санс бўлган пайтда қурилган. У "Камп Ноу"ни эски стадион бўлмиш "Camp de Les Corts"нинг кичиклиги ва асосий рақиб "Реал"нинг "Estadio Chamartin" (ҳозир "Сантьяго Бернабеу" номи билан машҳур стадион)ни қурдиргани боис яратган.

- Стадионга 1985 йилдаги ўйинга 120 000 томошабин (рекорд) ташриф буюрган.

- 1898 йилда спорт мухлиси Ганс Гампер Барселонага ишлашга келади. Гампер 1899 йилда шаҳардаги футбол клубини тузиш учун ўйинчиларни қидиради ва Los Deportes журналига эълон беради. Охир-оқибат, у ва турли-хил давлатлардан келган 11 йигит Барселонада футбол клуби тузишади. Унинг мақсади турли хил миллат вакилларини бирлаштирадиган ва клуб аъзоларининг ўзлари томонидан бошқариладиган клуб яратиш эди. Каталонияликлар меҳмондўстлиги ва дўстона муносабатига миннатдорчилик билдириш мақсадида у жамоанинг шиорини "Mes que un club" ёки "Клубдан ҳам кўпроқ" дея номлайди. Ҳозирги кундаги клуб ҳам ўзига хос қадриятларни намойиш этади: каталонияликларга хослик, демократия ва универсаллик.

- "Камп Ноу"даги илк ўйин "Барселона" ва "Легия" (Польша) жамоалари ўртасидаги дўстлик ўйини бўлди. Учрашув 4:2 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди ва "Барселона" футболчиси Эулохио Мартинес янги стадион тарихидаги илк голни урди.


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес"  

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 


Сиз яна қайси стадионларнинг ажойиб суратларини тошоша қилишни истайсиз, изоҳларда ёзиб қолдиринг! 


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес" 

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика