Latest news

15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  0 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  4 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  7 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  1 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" News

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд"

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида жойлашган дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлмиш "Энфилд"га фотосаёҳат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча сайтимизнинг расмий телеграм каналида 5та стадион ўртасида сўровнома ўтказган эдик ва унда "Энфилд" ғолиб чиққан эди.


"Энфилд" - Англия

Клуб: "Ливерпуль"

Очилган йили: 1884 йил 28 сентябрь

Архитектор: Арчибальд Литч 

Сиғими: 54 074

Стадион ҳақида фактлар:

- "Ливерпуль" клуби "Энфилд"да ҳеч ким ўйнамаслиги сабаб ташкил этилган.

- Стадион 4та трибунадан ташкил топган: Spion Kop (Коп), Main Stand (Бош трибуна), Centenery Stand (100 йиллик трибуна), Anfield Road (Энфилд-Роуд)

- "Ливерпуль" ўйинчилари майдонга чиқишдан олдин коридорда қўллари билан "THIS IS ANFIELD" ("Бу "Энфилд") ёзувига тегишади. Ёзув икки вазифани бажаради: "Ливерпуль" ўйинчиларига омад келтириш ва рақибларни қўрқитиш

- 1960 йилдан бери клуби мадҳияси "You'll Never Walk Alone" ҳисобланади ва шу ёзув клуб логотипида ва Шенкли дарвозасида ёзилган.

- УЕФА талқинига кўра, "Энфилд" 4 юлдузли ҳисобланади ва бутун тарих давомида унда 17та халқаро ўйин ўтказилган. Жумладан Евро-96'нинг 4 ўйини шу стадионда ўтказилган.

- "Энфилд" ва "Эвертон"нинг уй стадиони ҳисобланган "Гудисон Парк" ўртасидаги масофа атиги 765 метрни ташкил этади.

- Стадионда ўтказилган илк ўйинда (1884 йил) "Эвертон" "Эрлстаун"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган.

- Криштиану Роналду: "Энфилд"да ғалаба қозониш Англиянинг бошқа ҳар қандай стадионларидан кўра қийинроқ"

- Стивен Жеррард: "Ўлганимда мени касалхонага олиб борманг. "Энфилд"га олиб боринг. Мен ўша ерда туғилган ва ўша ерда ўламан"

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес" 


Сиз яна қайси стадионларнинг ажойиб суратларини тошоша қилишни истайсиз, изоҳларда ёзиб қолдиринг!


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес" 

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика