Latest news

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  19 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  3 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

"Дубль". Ҳаммаси баҳонамиди? News

"Дубль". Ҳаммаси баҳонамиди?

Ўринбосарлар жамоаси — ақлли мутахассислар ишлайдиган тўғри йўлдаги клубларнинг келажаги ҳисобланади.

17-19 ёшли иқтидорлар катта футболга айнан U-21 биринчилиги орқали ўтиб олишади. Ўзимизда ёш юлдузлар камлигига сабабчи сифатида ҳамма вақт бош мураббий(лар) кўрсатиб келинди. Улар танбалликда, ўринбосарларининг ўйинини кузатиб, селекция қилмасликда айбланди.

Ўз навбатида "тренер"лар ҳам "дубль" учрашуви асосий жамоа машғулоти билан бир пайтга қўйилганидан узоқ йиллар нолиб юришди. Ниҳоят, уларнинг "оҳ"и футбол раҳбариятига қадар етиб борди ва 2022 йилда регламентнинг 19.1. бандига ўзгартириш киритилди:

U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиблар иштирокидаги учрашувидан бир кун кейин ўтказилади (майдони талаб даражасида бўлмаган U-21 жамоалари ўз учрашувини асосий стадионда ўказади).

Яқиндагина ЎФА вице-президенти сифатида иш бошлаган Одил Аҳмедов бу қарорнинг фойдали томонларини санаб берди:

Биринчидан, жамоанинг асосий таркибидан жой ололмаган футболчи эртасига U-21 чемпионатида ўйнаши мумкин. Бу умидли футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетишининг олдини олади.

Иккинчидан, агар клубнинг U-21 жамоаси учун ажратилган майдон талаб даражасида бўлмаса, учрашув асосий стадионда ўтказилади.

Учинчидан, асосий таркиб мураббийлари энди бемалол U-21 чемпионати ўйинларини кузатишлари мумкин. Бунга қадар U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиб машғулотлари билан бир пайтга тўғри келиши кўпчиликка ноқулай эди.

Бир қарашда барчаси ҳал бўлди-ю энди ривожланиб кетамиз. Мураббийлар тез орада янги "вундеркинд"ларни кашф қилиб ташлайдигандек. Бироқ, бу тасаввурнинг умри яшил майдонгача...

Тўғри, бош мураббийларга "дубль" учрашувларини кузатиш, янги иқтидорларни қидириш ва асосий таркибда жой тополмаган шогирдларини синовдан ўтказиш учун ажойиб имконият яратилди. Лекин, бундан кимлар унумли фойдаланаётгани барчага қизиқ бўлса керак.

Суперлигада 14 та клуб бор. Ўринбосарлар жамоаси иштирокидаги ўйинларга эса атиги 7 клубдан "катта устоз"лар келди: Анхель Лопес, Тимур Кападзе, Самвел Бабаян, Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов, Денис Коростиченко ва Бахтиёр Ашурматов (биздаги маълумотларга кўра).

Кападзе сафардаги ўйинларда ҳам ўзи қоляпти, Ашурматов учрашувларни ёрдамчилари билан кузатяпти, Бабаян эса рақиб майдонидаги баҳслар таҳлилини Виктор Жалиловга ишониб, асосий таркиб билан ортга қайтяпти. 

Қолган клуб (мураббий)лар эса... Билмадик. Балки, бошқаларга U-21 жамоаси шунчаки регламентда белгиланган мажбурият туфайли керакдир. Аммо, бир нарса ойдинлашди: "дубль" ноқулай вақтга қўйилганини йиллар давомида айтиб келган баъзи мутахассислар бошини ошиқча оғритмаслик учун "арпа уни"ни баҳона қилган экан...

Ўлимга ўхшайди... 

Author :
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика