Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"
02 aug 2024 20:01
News
Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"
Дуайт Йорк Расмус Хойлунднинг "Манчестер Юнайтед"да салоҳиятини рўёбга чиқаришига ишончи комил эмас.
21 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум АПЛнинг 30 ўйинида майдонга тушиб, 10 та гол урганди.

"Ўйлайманки, Хойлунд учун мавсумда 20 та гол урадиган ҳужумчи бўлиш жуда қийин бўлади. Менимча, бу ҳеч қачон содир бўлмайди.
У ҳали ёш ўйинчи, лекин уни Евро-2024да кузата туриб ҳам унга нимадир етишмаётганини пайқадим. Аниқ сабабини тушунмаяпман. Унда ҳужумчига керак бўладиган X-фактор йўқ.
Менимча, у яхши футболчи. Уни шу тоифага киритса бўладт, чунки у ҳали ривожланади. Йигитдан умидлар катта ва мен унга энг яхши ниятларни тилайман.
Умид қиламанки, у мени ҳайратда қолдира олади. У "Манчестер Юнайтед"нинг қутқарувчисига айланадими? Жавоб йўқ", – деди манкунианлар собиқ ҳужумчиси Дуайт Йорк.
Link :
Source : DAZN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments