Latest news

14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  11 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  38 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3

Дрогбанинг майдонга тушиши Кот-д`Ивуар учун омадли бўлди News

Дрогбанинг майдонга тушиши Кот-д`Ивуар учун омадли бўлди

Жаҳон чемпионатининг саккизинчи ўйини ҳам ўз ниҳоясига етди. "С" гуруҳида кураш олиб бораётган Кот-д`Ивуар ва Япония жамоалари илк турда ўзаро беллашишди.

Кот-д`Ивуар - Япония баҳсини осиёликлар анча фаоллик билан бошлашди. Дастлабки 20 дақиқаликда "самурайлар" ўзларини фаол ҳаракатлари билан африкалик футболчиларни анча қийнаб қўйишни уддасидан чиқишди.
Учрашувнинг 17-дақиқасига келиб, Кейсуке Хондани жарима майдончаси олдида ёлғиз қолдирган Кот-д`Ивуар жамоаси жазоланди. Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси ўзининг кучли ван аниқ зарбаси эвазига Барри қўриқлаётган дарвозани нишонга олди, 0:1.


Бу голдан руҳланган "самурайлар" яна олға интилишди. Кейсуке Хонда фаолликни асло туширмади. Бир вазиятда, у рақиб ҳимоячисини доғда қолдирди ва дарвоза томон зарба берди. Лекин тўп йўлига йўлига ҳимоячи тўқаноқ бўлди.
Япония яна бир вазиятда ҳисобни ошириш имкониятини қўлдан бой берди. Учиданинг ўнг қанотдан уюштирган "рейд"и жамоасига фойда келтириш мумки эди. Аммо Учиданинг сўнгги зарбаси ҳимоячи томонидан бартараф этилди.


Кот-д`Ивуарнинг ишлари у қадар юришмаётган паллада, япониялик ҳужумчи ўз жарима майдончаси олдида қўпол ўйнади. Хавфли нуқтадан жарима зарбасини Бока амалга оширди. Аммо унинг кучли тарзда тепган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

Биринчи бўлимда бошқа диққатга сазовор вазиятлар кузатилмади.

Иккинчи таймни Кот-д`Ивуар жамоаси биринчи бўлимга нисбатан яхши бошлади.

58-дақиқада Яя Туре бир неча футболчини ортда қолдириб, жарима майдончаси ичига ёриб кираётган паллада ҳимоячи уни тўхтатиб қолди. Яя Туре ҳакамга "пенальти қани" деб мурожаат қилди. Ҳакам эса бу ерда ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

Иши юришмаётган Кот-д`Ивуар, жароҳати сабаб ўйинни асосий таркибда бошлай олмаган Дрогбани майдонга ташлашга мажбур бўлди. Дрогба майдонга тушганига икки дақиқа бўлар-бўлмас жамоаси ҳисобни қисқартирди. Сержи Орьенинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Бони ажойиб тарзда дарвозаги жойлади, 1:1!

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Кот-д`Ивуар иккинчи голни ҳам киритди. Тиниб-тинчимас Сержи Орье яна фаоллик кўрсатди ва тўпни жарима майдончаси томон узатди. Бу сафар бў ўлжани Жервиньо кутиб турганди. "Рома" аъзоси ушбу вазиятни кўкка совурмасдан, ажойиб ҳаракат қилди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1.



Дидье Дрогбани майдонга туширилиши Кот-д`Ивуар жамоасига руҳий тарафдан яхши таъсир этди ва Дрогба жамоаси ўйинига мазмун олиб кирди.

Ушбу голдан кейин айтарли вазиятлар кузатилмади. Кот-д`Иувар  қолган дақиқларда яхши ҳимоялана олди ва рақибига тўп киритиш имконини бурмади. Шундай қилиб, Дрогба жамоаси мундиални ғалаба билан бошалди. Осиёнинг иккинчи вакили ҳам мағлубиятга учради. Кеча Австралия ҳам Чилига имкониятни бой берган эди.


Дрогбани майдонга тушиши Кот-д`Ивуар учун омадли келди.


Жаҳон чемпионати, "С" гуруҳи. 1-тур.

Кот-д`Ивуар - Япония 2:1

Голлар: Хонда (17), Бони (64), Жервиньо (66)

Кот-д`Ивуар: Барри, Бока (Жакпа, 75), Зокора, Калу, Тиоте, Жервиньо, Бони (Конан, 77), Орье, Яя Туре, Серей (Дрогба, 62), Бамба.

Япония
: Кавашима,Учида, Хонда, Нагатомо, Моришиге, Оказаки, Кагава (Какитани, 86), Ямагучи, Хасебе (Эндо, 54), Осако (Окубо, 67), Йошида.

Огоҳлантиришлар
: Йошида (23), Бамба (54), Зокора (58), Моришиге (63).



#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Колумбия11003 - 033
2Кот-Д'Ивуар11002 - 113
3Япония10011 - 2-10
4Греция10010 - 3-30


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика