Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  3 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  25 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Драган Черан: "Озарбойжон? Мен Ўзбекистонда бахтлиман, Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"да қолиши аниқ" News

Драган Черан: "Озарбойжон? Мен Ўзбекистонда бахтлиман, Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"да қолиши аниқ"

"Пахтакор"нинг черногориялик футболчиси Драган Черан Озарбойжон нашрига интервью берди.

Озарбойжоннинг "Azerisport" нашри юртимизда фаолият кўрсатаётган черногориялик Драган Черан билан қилган суҳбат чоғида унинг Озарбойжондаги фаолияти, "Пахтакор"даги ишлари ҳамда Шота Арвеладзенинг "Нефтчи"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ олди.

- "Пахтакор"даги ишларингиз қандай кечмоқда?

- Мавсум мен ва жамоа учун ажойиб ўтмоқда. "Пахтакор" ОЧЛда ёмон таассурот қолдирмади, яхши иштирок этдик. Аллақачон мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритдик. Ўзим ҳам мавсум давомида кўплаб голлар уришга муваффақ бўлдим. Шу боисдан ҳам жорий мавсумни жуда яхши ўтмоқда, дейишга тўла асослар етарли.

- Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётганизга 3 йил тўлди. Лигани ўзгартириш фикри туғилмадими?

- Йўқ. Ҳозирча чемпионатни ўзгартириш режаси туғилгани йўқ. Мен Ўзбекистонда бахтлиман.

- Озарбойжон премьер лигасига қайтиш эҳтимоли борми?

- Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки қачондир Озарбойжонга қайтишим мумкиндир, ким билади дейсиз.

- Озарбойжон клубларидан таклифлар тушдими?

- Баъзи жамоалардан таклифлар келди. Лекин "Пахтакор"да қолишни ва Ўзбекистонда яшашни афзал кўрдим.

- Озарбойжон чемпионатида икки мавсум тўп тепгансиз. Ўзбекистон лигаси билан таққослай оласизми?

- Ўйлашимча, Озарбойжон ва Ўзбекистон чемпионатида савия ва даража борасида бир хил. Иккала лигада ҳам футбол ўйнаш осон эмас. 

- "Симурғ" жамоасида ўйнаб юрган пайтингизда "Қорабоғ"га ўтиш варианти туғилганди. Лекин ўшанда "Қорабоғ"га ўтмаганингиздан афсусланмайсизми?

- Ҳа, мени "Қорабоғ" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Лекин улар оз пул эвазига яхши форвардни қўлга киритишни исташганди. Мен эса табиийки бунга кўнмаганман.

- Айтишларича, сизни ўшанда резерв футболчи сифатида кўришган. Балки шунинг учун "Қорабоғ"га ўтмасликка қарор қилганмидингиз? Агарда яна Гурбан Гурбанов билан ишлаш имконияти туғилса бундан фойдаланармидингиз?

- Ҳа, мен ўшанда захирада қолишни ва ўйинга сўнгги 20-25 дақиқаликда тушишни истамаганман. "Симурғ"да ҳаммаси яхши кетаётганди, футболчи сифатида анча ўсишга ҳам эришганман. Гурбан Гурбанов жуда яхши мутахассис. Бежизга Озарбойжонда қаторасида 7 йилдан буён энг яхши эмас. 

- Айни пайтда "Пахтакор" рулидаги Шота Арвеладзе Бокунинг "Нефтчи" жамоасига келишга яқин бўлган. Агарда ўшанда Арвеладзе "Нефтчи"га келса, унда сиз ҳам Арвеладзени ортидан Озарбойжонга қайтган бўлармидингиз?

- Бу ҳаммаси миш-миш. Шота Арвеладзе "Пахтакор"да қолиши аниқ.

- Охирги пайтларда чемпионатимиз интригаси тушиб бораётгани, унга аввалгидек қизиқиш йўқлиги айтилмоқда. Қўшимчасига "Симурғ", "Баки", "Хазар-Лянкярана" йўқ...

- Рақобат жуда кам. Санаб ўтган жамоаларингиз йўқ. Буларни эса меҳмонда мағлуб этиш жуда қийин масала бўлган.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика