Latest news

08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  5 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   0 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  4 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  63 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  1 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  48 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  6 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  3 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  74 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7

Драган Черан: "Мухлисларнинг майдонга турли хил буюмларни улоқтириши футболга хос эмас" News

Драган Черан: "Мухлисларнинг майдонга турли хил буюмларни улоқтириши футболга хос эмас"

Кеча Суперлига 23-турининг марказий учрашувида "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Жанговар дуранг 3:3 ҳисобида якунига етган беллашувдан сўнг меҳмонларнинг сербиялик легионери Драган Черандан ўйин ҳақидаги фикрларини ёзиб олдик.

"Жуда яхши атмосфера ва шунга мос ажойиб ўйин. Рақиб ҳар доимгидек ғалаба қозониш учун тараддуд кўрган. Ўйлашимча, биз яхшироқ ўйнадик. Шунчаки, бироз омадимиз келмади. Стандарт вазиятлардан иккита гол ўтказиб юбордик, шуни устида ишлашимиз керак.

Бугун мана шундай кескин ўйинни кутган эдик. Улар уйда мана шундай футбол кўрсатишади, уларнинг услуби шундай. Лекин, бугун уларга омад кулиб боқди.

Мухлислар "Навбаҳор"ни одатдагидек қўллаб-қувватлаб туришди, улар ҳамиша шундай. Лекин, бугун улар бироз нопрофессионал ҳаракатларни амалга оширишди. Майдонга елим идишлар ва яна бошқа буюмларни улоқтиришди. Менимча, бу ҳолат учун жарима қўллаш керак. Чунки, бу футбол эмас, футболга хос ҳолат эмас.

Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида видеоёзувни кўрдик. Машариповни голи ҳисобланмаган вазиятда Жалол ҳеч қандай оффсайдда эмас эди. Бу яққол кўриниб турибди. Афсус...", - дея фикрларига якун ясади Черан.

Эслатиб ўтамиз, Драган "шерлар"нинг ўйиндаги биринчи голига муаллифлик қилган эди.



Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика