Драган Черан кетма-кет учта ўйинда гол урди
30 mar 2017 17:33
News
Драган Черан кетма-кет учта ўйинда гол урди
Олий лиганинг 4-турида "Насаф" клуби "Сўғдиёна" билан ўйнамоқда.
Учрашувдаги ҳисобни мезбонлар ҳужумчиси Драган Черан очди.
Шу тариқа, легионер ҳужумчи бу мавсумда олий лигада кетма-кет учта ўйинда учта гол урди. Биринчи турда "Қўқон-1912", иккинчи турда эса "Бухоро" дарвозасига тўп киритганди.
Бундан ташқари, Черан бу мавсумда учта гол урган биринчи футболчи бўлди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди.
Маълумот учун, "Насаф"нинг 3-турдан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши ўйини номаълум муддатга қолдирилган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments