Latest news

09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  0 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  1 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  2 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  50 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2

Достонбек Ҳамдамов: "Туркия йиғинидан керакли хулосалар чиқарилди" News

Достонбек Ҳамдамов: "Туркия йиғинидан керакли хулосалар чиқарилди"

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ўн кунлик ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб ортга қайтди.
Ушбу йиғинда иштирок этган терма жамоамиз аъзоси Достонбек Ҳамдамов "CА" сайти учун ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу терма жамоага илк бор чақирилишим эди. Ўйлайманки ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Ёшлар терма жамоасининг таркиби жуда кучли шаклланмоқда ва буни Осиё чемпионатида натижа билан исботламоқчимиз. Камчиликлар ҳам йўқ деб бўлмайди. Мисол учун бу терма жамоа ҳали тўла шаклланмаган ва бу ўйинларда кўзга ташланди, лекин бу камчиликлар назорат учрашувлар ва йиғинлар орқали тўлдирилишига ишонаман. Март ойининг сўнггида ҳам Тошкентда йиғин ташкил этилади. Ундан ташқари ҳали чемпионатгача жуда кўп назорат учрашувлари бўлишини инобатга олсак жамоамизда бир бирини тушуниш ва амалиёт борасида муaммо бўлмайди" - дея айтиб ўтади Достонбек Ҳамдамов

- Туркиядаги назорат учрашувлардан футболчилар қандай хулосалар чиқарди. Мураббийлар бу борада қандай фикрлар билдириб ўтди?
- Ушбу йиғин давомида бешта назорат учрашуви ўтказдик. "Краснадор" ва Ливия ёшларини устидан ғалаба қозондик. "Зенит" билан дуранг ўйнаган бўлсак, Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ва "Рубин" ёшларига имкониятни бой бериб қўйдик. Барча учрашувлардан хулосалар чиқарилди ва ўйиндан сўнг таҳлил қилнади. Юқорида айтиб ўтганимдек бу терма жамоада ягона камчилик бир бирини тушуниш борасида деб айтиб ўтишим мумкин. Бу борада хулосалар чиқарилиб керакли натижага эришса бўлади.

- Ушбу терма жамоани Туркияга тажрибали мураббий Eвстафеев олиб боради. Аслида эса ушбу мураббий бу терма жамоа билан энди ишламаслиги маълум эди. Бу футболчиларга таъсир ўтказмадими?
- Бундай деб ўйламаган бўлар эдим. Бу мураббий билан биринчи бор ишлашимга қарамай катта таассурот қолдирди. Футболчилар билан муносабати ва машғулотлари менга жуда ҳам ёқди. Ундан кейин футболчи учун мураббийни ким бўлишини танлаш ёмон деб ўйлайман. Айни вақтда бизга мураббий бўлган Евстафеев демак амалда мураббийимиз ва биз бу кишида кўп нарсани ўрганишимиз мумкин. Янги бош мураббий борасида эса ҳали хабаримиз йўқ.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика