Latest news

00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  0 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  14 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  64 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17

Достон Мелиқўзиев: “Орзум - яхши одам бўлиш” News

Достон Мелиқўзиев: “Орзум - яхши одам бўлиш”

Фарғонанинг “Турон” жамоасида ҳар бир учрашувда бор кучини сарфлаб ўйнайдиган ,кучли ракобатга қарамай асосий таркибдаги ўрнига эга бўлган ярим ҳимоячи Достон Меликўзиев билан катта футболга кириб келиши,устозлари, орзу ниятлари ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик.

-Достон, суҳбатимиз аввалида ўзингиз ва оилангиз ҳақида маълумот берсангиз?
-Учкўприк туманидаги Полохон қишлоғида туғилганман. Қишлоғимиздаги 11-мактабда ўқиганман. Спортга қизиққаним боис, Қўқондаги педагогика коллежида таҳсил олганман. Ҳозир Қўқон Давлат педагогика олийгоҳининг талабасиман.Отам Пўлатжон Неъматов пайвандчи касбини пухта эгаллаган.Онам Малоҳотхон Неъматова уй бекаси.Иккита опам бор.

-Болаликда ҳамма кўча чангитиб футбол ўйнайди. Улар орасида машҳур футболчи бўлишни орзу қилмаганлари деярли бўлмайди. Афсуски, болаликдаги бу беғубор орзулари ушланган, сиз каби профессионал футболчи бўлганлар жуда камчиликни ташкил қилади.Сизни футболчи бўлиб шаклланишингиз қандай рўй берган?
-Қишлоғимиз аҳолиси Рустамжон тоғани футбол фидойиси сифатида яхши билишади ва хурмат қилишади. Айнан ўша инсон ўз хоҳиши билан биз болаларни шуғуллантирарди. Маҳаллама-маҳалла, кўчама-кўча ўйинлар ташкил қиларди. Айтишим мумкинки, футболчилик фаолиятимнинг тамал тоши кўча футболида қўйилган. Футболга қизиқишимни пайқаган дадам мени Учкўприк тумани марказидаги БЎСМга олиб борганлар.Ушбу иқтидорлар масканида Олимжон Йўлдошев қўл остида уч йил шуғилландим.Шу ўринда Олимжон устознинг ажойиб хислати ҳақида таъкидлаб ўтсам. У киши ёш футболчиларни ҳар қандай мусобақага эринмай олиб борардилар. Ана шундай мусобақаларда маҳоратим ошиб борди. Вилоят ёшлар терма жамоаси мураббийлари эътиборига тушдим. Андижонда бўлиб ўтган “Умид ниҳоллари” мусобақасида вилоятимиз терма жамоаси таркибида қатнашдим. Мексикада ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧнинг қаҳрамонларидан бири Равшан Ҳайдаров, айни дамда “Қўқон-1912” жамоасида тўп сураётган Авазбек Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Икболжон Маликжонов каби футболчиларга ўзига хос зинапоя ролини ўтаган Учкўприк туманининг “Зафар” жамоасидаги фаолиятим профессионал футболчи бўлишимда катта аҳамият касб этди. Бунинг учун Учкўприк футболининг фидойиси Олимжон устоз Йўлдошевдан бир умр миннатдорман.



-Маълумки, катта жамоалар таркибига кириш жараёни чўзилиб кетганда анча истеъдодлар бошқа касбларнинг этагини тутиб кетишади. Сизда ушбу жараён қандай ўтган?
-Гарчи ёш бўлсамда “Зафар”нинг асосий таркиби ўйинчиси эдим. Лекин бу ҳолат мени профессионал футболчи бўлганимни англатмасди. Шу боис Сергей Ковшов мураббийлик қилаётган “Нефтчи”нинг ўринбосарлар жамоасига кўрикка борганман. Мени жамоага олишмагач, футболчи бўлаолмайман, деган фикрга келганман.Нима иш қилсам экан, деб ўйланиб юрганимда “Қўқон-1912” клубининг спорт директори Шуҳратжон ака Мўминов жонимга аро кирган. У киши мени “Қўқон-1912” жамоасининг ўринбосарлари таркибига таклиф қилган. Ўшанда олий лигага қайтган жамоада Муҳсинжон Низомиддинов ўринбосарлар жамоасини шакллантирганди. Ўринбосарлар жамоасида бир йил шуғилланганимдан сўнг Нўъмон ака Ҳасанов мени асосий жамоа таркибида майдонга тушира бошлаган.Тажрибали жамоадошларим Носир Отақўзиев, Мурод Ҳолмухамедов, Суҳроб Бердиев, Азиз Тўхтабоев, Қувондиқ Рўзиевларнинг майдондаги ҳаракатларидан кўп ибрат олганман.

-“Турон”га ким таклиф қилган?
-2019 йил Баҳром ака Ҳакимовнинг таклифи билан Яйпан жамоасига ўтганман.

-Ҳар бир ўйинда бор кучингиз билан ҳаракат қилишингизга сабаб нима?
-Футбол ўйнаш бизнинг ишимиз. Ҳар қандай иш чин дилдан бажарилса натижа яхши бўлади. Мен ҳам ўз ишимни маҳоратим, кучим етгунича бажаришга одатланганман. Шу билан бирга “Турон” футбол клубини ташкил қилган ажойиб инсонлар бор. Уларни ва жамоамиз мухлисларининг ишончини қозонишнинг битта йўли бор-майдонда бор кучингизни ташлаш.

-Мамлакатимиздаги қайси футболчиларга ҳавас қиласиз?
-Одил Аҳмедов,Қувондиқ Рўзиев,Сардор Мирзаевларнинг нафақат майдондаги ҳаракатларига , балки, улардаги инсоний хислатларига ҳам ҳавас қиламан.

-Футбол майдонларида қайси жамоадошларингиз билан осон” тил” топасизлар?
-Жавоҳир Соҳибов,Акмал Холмуродов, Баҳодир Акромовлар билан майдонда бир-биримизни яхши тушунамиз.

-Келажакдаги режаларингиз,ниятларингиз,орзуларингиз ҳақида нима дея оласиз?
-“Турон” билан суперлигага чиқишни, футбол мухлисларини чиройли ўйинларимиз билан хурсанд қилиш ниятидамиз. Энг катта орзуим-яхши одам бўлиш.


Мўйдинжон СОБИТОВ суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика