Latest news

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

“Дўппи-2014”. Йилнинг энг яхши мураббийи – Самвел Бабаян, энг яхши футболчи – Одил Аҳмедов News

“Дўппи-2014”. Йилнинг энг яхши мураббийи – Самвел Бабаян, энг яхши футболчи – Одил Аҳмедов

Ҳар бир мамлакатда йил сўнггида энг яхшиларни аниқлаш урф бўлган. Илк маротаба Ўзбекистон футболида «Дўппи» совринини жорий этдик.
«Футбол Экспресс» газетаси билан ҳамкорликда бошлаган қўшма лойиҳамиз йиллар давомида ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлишига ишонамиз. Ўз пайтида, жаҳоннинг кучли нашрлари томонидан йўлга қўйилган танловлар ҳам аввалига кичик доирада қабул қилинган, йиллар ўтиб эса уларнинг нуфузи «олтин тўп» даражасига етди.

Нима учун совринга “Дўппи” деб ном бердик? Дўппи аввало Ўзбекистоннинг миллий бош кийими, қолаверса, аксарият вилоятларда тўпни «Дўппи» деб аташади. Шу икки жиҳатни инобатга олган ҳолда, совринга миллий кўринишда ном бердик.”Дўппи” совринини бевосита ўзбек футболига дахлдор бўлган футболчи ва мураббийлар қўлга киритиши мумкин. Овоз бериш жараёнида фақат ва фақат мутахассислар иштирок этадилар. Боиси, айнан уларгина футболга энг реал баҳони бера олишлари мумкин. Олий ва биринчи лига жамоаларининг бош мураббийлари ҳамда сардорлари ўртасида ўтказилинадиган овоз бериш жараёнидан сўнг, энг кўп биринчи ўрин учун овоз йиққан мураббий ва футболчи якунда ғолиб деб топилади.

Мураббий ва футболчилар ихтиёрига мутахассислар томонидан танлаб олинган беш нафар футболчи ва мураббийнинг номзоди тақдим этилади. Унга кўра жорий мавсум қуйидаги мутахассис ва футболчилар саралаб олинди:

Мураббийлар:
1. Вадим Абрамов – «Локомотив»
2. Сергей Лушан – «Бунёдкор»
3. Самвел Бабаян – «Пахтакор»
4. Равшан Ҳайдаров – Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси
5. Рўзиқул Бердиев – «Насаф»

Футболчилар:
1. Одил Аҳмедов – «Краснодар» (Россия)
2. Виталий Денисов – «Локомотив» (Россия)
3. Жамшид Искандеров – «Пахтакор»
4. Сардор Рашидов – «Бунёдкор»
5. Артур Геворкян – «Насаф»

Номзодларни танлашда, уларнинг жорий мавсумда эришган ютуқлари ва меҳнатлари инобатга олинди.

Самвел Бабаян ҳеч ким кутмаган жойда жамоасини чемпионлик сари етаклай олди. Вадим Абрамов чемпионатда иккинчи ўринни олиш билар бирга, илк марта «Локомотив»нинг Ўзбекистон Кубогида зафар қучишида катта роль ўйнади. Ҳеч ким жорий мавсум «Насаф»ни медаллардан бирини қўлга киритишини кутмаган бир вазиятда, «Насаф» икки ўйин натижасига кўра «Бунёдкор»ни ортда қолдириб, учинчи ўринни қўлга киритди. Сергей Лушан эса жамоасини қўрқмай ёшартириб юборди ва Кубок финалига қадар етиб борди. Равшан Ҳайдаров бўлса ёшларимизни Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқди.

Мураббийлардан фарқли равишда футболчиларни саралаш қийинроқ кечди. Шундай бўлса-да, 2014 йилни аввалги мавсумлардан кўра бир калла устун ўтказган Одил Аҳмедов биринчилардан бўлиб номзодлар ичидан жой олди. Ундан кейин Виталий Денисов. Витя «Локомотив»да аввалги мавсумдаги ўйини шунчаки тасодиф эмаслигини исботлай олди. Шубҳасиз, улар қаторидан Жамшид Искандеров ва Сардор Рашидов жой олмасалар адолатсизлик бўларди. Бу икки футболчи 2014 йилги олий лига баҳсларини безаб турдилар. Сўнгги номзод «Насаф» ва Ўзбекистоннинг энг яхши легионери Артур Геворкян. Чемпионат тўпурари бўлган ярим ҳимоячига бу тўрт футболчини ортда қолдириши қийин бўлса-да, номзодлар қаторидан ўрин олишининг ўзиёқ битта ютуқ деб айтсак бўлади.

Овоз бериш жараёни анча қизиқарли кечди. Олий лига жамоаларининг аксарият бош мураббийлари Самвел Бабаян ва Рўзиқул Бердиевга овоз бердилар. Футболчилар ичида эса Одил Аҳмедов ҳамда Жамшид Искандеров ўртасида кураш кечди. Якунда «Пахтакор» менеджери 30та овоз билан илк маротаба ўтказган танловимизда биринчиликни қўлга киритди. Ундан кейинги ўрин Рўзиқул Бердиевга насиб этди. «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоаларига қарши ўйинларда чемпионлик унвонини бериб қўйган Вадим Абрамов, гарчанд Ўзбекистон Кубогида зафар қучган бўлсада, мутахассислар ўртасида ўтказилган сўровноманинг тўртинчи поғонасидан жой олди.
Мураббийлардан фарқли равишда футболчилар ўртасидаги фарқ катта бўлмади. Одил Аҳмедов ўзининг севимли рақамига мос тарзда, 25 очко ишлади. Ундан кейинги ўринни Жамшид Искандеров қўлга киритди. У бор йўғи 6 очкога «Краснодар» футболчисидан ортда қолди. Рашидов эса кучли учликни якунлаб берди. Геворкян ва Денисов ҳисобида, бир хил – 5 очко мавжуд.

Эътиборингизга мутахассислар ўртасида кечган сўровнома якунларини тақдим этамиз:


ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙИ

Мураббий

Клуб

Овоз

1

Самвел Бабаян

«Пахтакор»

30

2

Рўзиқул Бердиев

«Насаф»

13

3

Сергей Лушан

«Бунёдкор»

8

4

Вадим Абрамов

«Локомотив»

6

5

Равшан Ҳайдаров

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси

3

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ

1

Одил Аҳмедов

«Краснодар» (Россия)

25

2

Жамшид Искандеров

«Пахтакор»

19

3

Сардор Рашидов

«Бунёдкор»

6

4

Виталий Денисов

«Локомотив» (Россия)

5

5

Артур Геворкян

«Насаф»

5



КИМ, КИМГА ОВОЗ БЕРДИ?

ФИО

Клуб

Мураббий

Футболчи

Самвел Бабаян

«Пахтакор»

Равшан Ҳайдаров

Одил Аҳмедов

Кахи Махарадзе

«Пахтакор»

Равшан Ҳайдаров

Одил Аҳмедов

Вадим Абрамов

«Локомотив»

Рўзиқул Бердиев

Одил Аҳмедов

Ислом Тўхтахўжаев

«Локомотив»

Вадим Абрамов

Виталий Денисов

Рўзиқул Бердиев

«Насаф»

Самвел Бабаян

Артур Геворкян

Артур Геворкян

«Насаф»

Рўзиқул Бердиев

Одил Аҳмедов

Сергей Лушан

«Бунёдкор»

Равшан Ҳайдаров

Сардор Рашидов

Хайрулла Каримов

«Бунёдкор»

Сергей Лушан

Одил Аҳмедов

Александр Хомяков

«Машъал»

Рўзиқул Бердиев

Артур Геворкян

Дилявер Ваниев

«Машъал»

Самвел Бабаян

Одил Аҳмедов

Игорь Шквирин

«Олмалиқ»

Самвел Бабаян

Виталий Денисов

Достон Абдураҳмонов

«Олмалиқ»

Сергей Лушан

Виталий Денисов

Бахтиёр Ашурматов

«Навбаҳор»

Рўзиқул Бердиев

Одил Аҳмедов

Дилшод Жабборов

«Навбаҳор»

Самвел Бабаян

Одил Аҳмедов

Мурод Исмоилов

«Нефтчи»

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Акмал Холматов

«Нефтчи»

Рўзиқул Бердиев

Одил Аҳмедов

Рустам Мирсодиқов

«Металлург»

Самвел Бабаян

Одил Аҳмедов

Ҳикмат Ҳошимов

«Металлург»

Самвел Бабаян

Одил Аҳмедов

Тачмурод Агамуродов

«Динамо»

Самвел Бабаян

Одил Аҳмедов

Асрор Алиқулов

«Динамо»

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Юрий Лукин

«Қизилқум»

Самвел Бабаян

Артур Геворкян

Артём Макосин

«Қизилқум»

Самвел Бабаян

Артур Геворкян

Геннадий Кочнев

«Бухоро»

Самвел Бабаян

Виталий Денисов

Сухроб Бердиев

«Бухоро»

Рўзиқул Бердиев

Жамшид Искандеров

Даврон Файзиев

«Сўғдиёна»

Самвел Бабаян

Сардор Рашидов

Алексей Меленчук

«Сўғдиёна»

Самвел Бабаян

Артур Геворкян

Эдгар Гесс

«Андижон»

Сергей Лушан

Сардор Рашидов

Расул Раҳмонов

«Андижон»

Самвел Бабаян

Одил Аҳмедов

БИРИНЧИ ЛИГА ВАКИЛЛАРИ

Мухтор Қурбонов

«Шўртан»

Рўзиқул Бердиев

Одил Аҳмедов

Шавкат Насибуллаев

«Шўртан»

Вадим Абрамов

Одил Аҳмедов

Рустам Абдуллаев

«Қўқон-1912»

Вадим Абрамов

Жамшид Искандеров

Азиз Тўхтабоев

«Қўқон-1912»

Вадим Абрамов

Одил Аҳмедов

Фарҳод Сафаров

«Обод»

Рўзиқул Бердиев

Жамшид Искандеров

Дониёр Ҳасанов

«Обод»

Сергей Лушан

Виталий Денисов

Фурқат Эсонбоев

«Оқ-Тепа»

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Темур Турдиев

«Оқ-Тепа»

Самвел Бабаян

Одил Аҳмедов

Нозим Муллаохунов

«УзДонгЖу»

Рўзиқул Бердиев

Одил Аҳмедов

Азиз Қаюмов

«УзДонгЖу»

Самвел Бабаян

Одил Аҳмедов

Арслон Толипов

«НБУ-Осиё»

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Абдумажид Тоиров

«НБУ-Осиё»

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Дилшод Андаев

«Машъал»-2

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Сардор Абдураимов

«Машъал»-2

Сергей Лушан

Сардор Рашидов

Неъматулла Қутибоев

«Орол»

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Мурод Абдумуротов

«Орол»

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Спартак Муртазоев

«Зомин»

Вадим Абрамов

Одил Аҳмедов

Умид Абдуллаев

«Зомин»

Сергей Лушан

Жамшид Искандеров

Камол Жўнашев

«Истиқлол»

Сергей Лушан

Одил Аҳмедов

Маъмур Султонов

«Истиқлол»

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Вали Султонов

«Хоразм»

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Илёс Хайров

«Хоразм»

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Насим Шоимов

«Аланга»

Рўзиқул Бердиев

Жамшид Искандеров

Зуҳриддин Камолов

«Аланга»

Рўзиқул Бердиев

Одил Аҳмедов

Шавкат Аҳмедов

«Хотира-79»

Самвел Бабаян

Жамшид Искандеров

Темур Султонов

«Хотира-79»

Самвел Бабаян

Одил Аҳмедов

Фурқат Ўролов

«Ғаллакор»

Вадим Абрамов

Жамшид Искандеров

Зафар Нарзиқулов

«Ғаллакор»

Рўзиқул Бердиев

Сардор Рашидов

Сайфулла Шарипов

«Шердор»

Рўзиқул Бердиев

Жамшид Искандеров

Озод Турсунов

«Шердор»

Сергей Лушан

Сардор Рашидов

Илҳом Мўминжонов

«Пахтакор»-2

Самвел Бабаян

Одил Аҳмедов

Жавоҳир Сохибов

«Пахтакор»-2

Самвел Бабаян

Одил Аҳмедов

 

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика