Latest news

03:10ЕЧЛ. "Бавария"да йирик мағлубият, "Арсенал" ва "Милан"да ғалаба ва бошқа натижалар  4 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" кутилмаганда ПСЖга мағлуб бўлди  70 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Зальцбург"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  58 00:37Нима? Саудияликлар Винисиус учун "Реал"га 350 млн евро таклиф қилишмоқчи!  14 23:39"Барселона" икки нафар асосий ўйинчиси билан 2030 йилга қадар шартнома имзолайди  1 23:05Европа лигаси. Сульшернинг дебют ўйинида "Бешиктош" "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 22:41Рафинья Ла Лигадаги ҳакамлик ҳақида: "Ўйлаётган нарсамни гапирадиган бўлсам, бошқа бу ерда ўйнамаслигим мумкин"  13 22:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси назорат ўйинида Қатарга мағлуб бўлди  22 21:47Уилфрид Заҳа МЛС клубига ўтди  2 21:24ОКМК назорат ўйинида "Урал" билан дуранг ўйнади  0 21:05Максим Шацкихнинг ёрдамчилари "Пахтакор" академиясида иш бошлади  15 20:44Футзал. Марказий ўйинда ОКМК "Оил Стар"га 7 та гол урди, "Сурхон" "Пахтакор"га 5 та урди  0 20:32Расман: Драган Черан “Насаф”га қайтди  15 20:03Расман: Тимур Кападзе - Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!  260 19:54Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди  3

Дониёр Усмонов: “Қўқон-1912”га қайтганимдан хурсандман” News

Дониёр Усмонов: “Қўқон-1912”га қайтганимдан хурсандман”

Аввал хабар берганимиздек, иқтидорли ҳужумчи Дониёр Усмонов яна “Қўқон-1912”га қайтди. Хуқуқий жиҳатдан “Локомотив”га тегишли бўлган ўйинчи эндиликда яна қўқонликлар учун ўйнайди.
Шу муносабат билан Усмоновни суҳбатга чорладик.

- Дониёр, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида 16та гол уриб, тўпурар бўлганингиздан сўнг мухлислар сизни ёқтириб қолганди. Шу боис улар сизни яна “Қўқон-1912”га қайтишингизни истади. Лекин мавсумлар оралиғида “Локомотив” таркибида бўлдингиз. Айтингчи яна қўқонликлар сафига қайтишингизга қанчалик ишонч бор эди?
- Аввало шуни айтиб ўтишни истардмики, “Қўқон-1912”га қайтганимдан хурсандман. Очиғини айтсам бу борада ишончим 50 фоиз эди. Ҳаммаси менга боғлиқ эмасди. Қишки йиғинлар чоғида “Локомотив” таркибида ўйнаб, озми-кўпми голлар урдим. Шунинг учун мени жамоада олиб қолишса керак деб ўйлагандим. Лекин сўнгги йиғинда назорат ўйинларида майдонга деярли туширмади. Имконият бермади. ОЧЛ доирасидан ўрин олган Саудия Арабистонидаги “Ал ҳилол”га қарши кечган баҳсга ҳам бормадим.

- Бу пайтда сизга “Қўқон-1912” жиддий қизиқаётганди. Тўғрими?

- Ҳа, Рустам ака Абдуллаев мени ортга қайтишимни истади. Қолаверса мухлислар ҳам яна “Қўқон-1912”да ўйнашимни хоҳлаётганди. Бу албатта кишига руҳан завқ бағишлайди. Сенга ишонч билдираётган экан, демак бундан ортиғини талаб қилиб бўлмайди. Энг муҳими шу. Вадим Карленович билан йиғинлар давомида суҳбатлашганимда “Қўқон-1912”га қайтишимга руҳсат беришини сўрардим. Охирги йиғиндан сўнг у киши кетишимга қаршилик кўрсатмади.

- Фақат очиғини айтинг, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини юқори нотада ўтказганингиздан сўнг янада ўсиш учун “Локомотив”да қолишни истаганмидингиз ёки “Қўқон-1912”да қайтишни ўйлаганмисиз?
- Яширмайман, “Локомотив”дек гранд клубда ўйнашни хоҳлагандим. Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳар қандай футболчининг орзуси ҳисобланади.

- Демак мураббийлар имконият беришини кутгансиз. Шундайми?
- Ҳа. Ўзимни кўрсатиш учун имконият берилмади деган фикрда эмасман. Ҳаммаси яхши бўлди. Бир нечта назорат ўйинларида майдонга тушдим. Ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Бошқа ҳужумчилардан кам жойим йўқ эди. Лекин жамоада энг ёш ҳужумчи бўлганим учун ишонч камроқ бўлди. Балки мураббий кутган ўйинни кўрсата олмагандирман.

- “Қўқон-1912”да асосий таркибда ўйнаш имконияти бироз юқорироқ. Асосий таркибда жойим нақд деган фикр сизни чалғитиб қўймайдими?
- Йўқ, бу ерда ҳам ўзига яраша рақобат мавжуд. Унда ким кучли бўлса, ўша майдонга чиқади. Ҳаммаси мураббийга боғлиқ. Лекин ҳар бир футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди.

- Ўтган мавсум ўз иқтидорингизни юзага чиқаришда Рустам Абдуллаевнинг ўрни қанчалик бўлди деб биласиз?
- Шубҳасиз Рустам Раҳмоновични шу даражага чиқишимда катта ҳиссаси бор. Ўтган йили биринчи лигада менга кўп нарса ўргатди. Ўзи олдин ҳужумчи бўлгани учун ҳам қандай ўйнаш кераклиги борасида алоҳида кўрсатма бериб туради. Жорий мавсумда ҳам мендан умиди катта эканлигини айтиб, ишонч билдирмоқда. Насиб қилса нафақат мураббийнинг балки бутун қўқонлик ишқибозларни ва раҳбариятни ишончини оқлайман. Бунинг учун ўз устимда астойдил тер тўкаман.

- “Қўқон-1912” таркибига чемпионат бошланишига оз фурсат қолганида келиб қўшилдингиз. Бу йил жамоа таркиби деярли янгитдан тузилди. Киришиб кетиш қийин бўлмаяптими?

- Тўғри, таркибда янги ўйинчилар кўп. Олий лигада улар билан муносиб курашамиз деган умиддаман. Лекин футболчилар ўзгарган бўлсада, ички муҳит ўша-ўша. Жамоага қайтиб келганимда мени барчаси яхши қабул қилди. Икки кун машғулотларда иштирок этиб шунга амин бўлдимки, футболчилар бир-бирлари билан иноқ.

- Бу йил олий лигада дебют мавсумингизни ўтказишга яқин турибсиз. Чемпионат олдидан нималарга умид қиляпсиз?
- Ўзимни олий лигада ўйнашга тайёр деб ҳисоблайман. Ҳар холда қишки йиғинлар чоғида элита клубларига қарши ўткан баҳсларда ўйнадим. Насиб қилса бу йил ҳам ишқибозларни хурсанд қиламиз. Мен ҳужумчиман. Вазифам ҳар бир учрашувда гол уриш. Олдимга шунча гол ураман деб аниқ вазифа қўймаганман. Буни фақат Яратганни ўзи билади. Лекин имкон қадар тўпурарлар сафидан ўрин эгаллашга уринаман. Лекин бундан ҳам муҳими жамоамнинг ютуғи.

- Бўлажак чемпионат олдидан мухлисларга нима деган бўлардингиз?
- Ишқибозларни янги бошланаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Уларнинг ҳар бирини хонадонида доимо хурсандчилик бўлсин. Ишонтириб айта оламанки, “Қўқон-1912” олий лигада ҳам “йўқолиб” қолмайди. Негаки таркиб олий лигада ўйнаган футболчилар билан шакллантирилган. Ҳар бир баҳсда жиддий курашамиз. Ҳеч қандай ҳавотир йўқ. Шароитлар ҳам аъло даражада эканлигини айтиб ўтмоқчиман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика