Latest news

10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2

Дониёр Усмонов: “Охирги йилларда жароҳат мени бироз қийнаб қўйди” News

Дониёр Усмонов: “Охирги йилларда жароҳат мени бироз қийнаб қўйди”

Иқтидорли ҳужумчи Дониёр Усмоновни мухлислар яхши билишса керак, бундан бир неча йил аввал олий лиганинг кашфиётларидан бири бўлганди.

Айниқса у “Қўқон-1912”да ўйнаб юрган пайтида ишқибозларнинг эътиборини ўзига тортган. Тезкор ҳужумчилар тоифасига кирадиган Дониёрни яқинда “Навбаҳор” билан хайрлашгани ҳақида эшитдик.  

- Дониёр, яқинда сизни “Навбаҳор” лагерини тарк этганингиз ҳақида эшитдик. Айни дамда нималар билан бандсиз ?
- Ҳа, тўғри. Мавсум-2017нинг иккинчи қисмини ижара асосида Наманганда ўтказдим. Жамоа билан ўзаро келишув ниҳоясига етгач, ҳамкорликни тўхтатдик. Ҳозирча уйдаман. Ўзим индивидуал тарзда шуғулланиб турибман. Энди янги мавсумни бошқа жамоада ўтказишим аниқ.  

- “Қўқон-1912”дан кетканингиздан кейин бир маромда ўйнаб кета олмаяпсиз. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
- Ҳа, шундай. Биласизми “Локомотив”га қайтганимдан кейин у ерда мураббийлар томонидан менга нисбатан ишонч юқори бўлмади. Балки ўзим берилган имкониятлардан унумли фойдалана олмагандирман? Аммо кам ўйин амалиёт сабабли, табиийки кутилган даражада ўзимни кўрсата олмадим. Кейин “Олмалиқ”қа кўчиб ўтдим. Афсуски ўтган йили чемпионатнинг биринчи туридаёқ жиддий жарохат олиб, узоқ вақт майдон ташқарисида қолиб кетдим. Ушбу омиллар ҳам юқори даражада ўйнашимга тўсқинлик қилди.


- “Навбаҳор”дачи?
- “Лочинлар” таркибига бориб қўшилганимда жарохатлар ортда қолганди ва ўзимни жуда яхши хис қилганман. У ерда кўпроқ захирада қолиб кетишим бу – мураббийнинг қарори бўлди. Ўзимга қолса ҳар бир баҳсда майдонга тушиб, клубга ёрдам берардим. Лекин мураббийнинг қарорини доим ҳурмат қиламан.

- Яна аввалги спорт формангизга кириб олиш учун қанча вақт керак?
- Ўйлайманки, менга бунинг учун машғулотлар эмас балки кўпроқ ўйин амалиёти зарур. Чунки учрашувлар орқали аввалги ишончни қайтариш мумкин бўлади.

- Яқин орада сизни қайси жамоа таркибида кўришимиз мумкин?
- Хуқуқий жиҳатдан ҳамон “Локомотив” аъзоси ҳисобланаман. Кейинги тақдиримни ушбу клуб раҳбарияти ҳал қилади. Менимча яқин орада суперлига клубига қўшилсам керак.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика