Latest news

20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  0 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  4 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  31 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  32 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  8 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1

Дониёр Умаров: "Мақсадим Суперлига жамоасида тўп тепиш" News

Дониёр Умаров: "Мақсадим Суперлига жамоасида тўп тепиш"

"Машъал" академияси юртимизда ўзининг обрўсига эга бўлган масканлардан бири ҳисобланади.

Бугунги суҳбатдошимиз Про лига иштирокичисига айланган "Зомин" футболчиси Дониёр Умаров ҳам муборакликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсум Биринчи лигада "Зомин" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи сайтимизга фикрларини билдирди. 


- Дастлаб ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз. Қачон ва қаерда туғилгансиз?

- 1999 йил Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилганман. 

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган?

- Футболдаги илк устозларим Дониёр Ғаниев ва Умид Қаҳҳоров. 

- "Машъал" академиясига қачон боргансиз?

- Ушбу академияга 2011 йил ноябрь ойида борганман. 

- Академияда қайси мураббийлар қўл остида тўп тепгансиз?

- Отажон Авезов ва Николай Петрович Лапа қўл остида шуғуллангандим. 

- Муборакда ўтказган даврларингизда қайси машҳур футболчилар билан тўп тепганингизни айта оласизми?

- Ҳозирда "Насаф"да марказий ҳимояда тўп тепаётган Ҳусниддин Алиқулов ва "Машъал"да ўйнаётган Зафарбек Акрамов билан тўп тепдик.  

- "Зомин"га ўтишингиз жараёни қандай бўлди?

- 2019 йил "Машъал"да яхши ўйнаётган эдим. Мавсумнинг иккинчи яримида Александр Хомяков "Андижон"га йўл олди. Унинг ўрнига Асрор Алиқулов мураббий этиб тайинланди. Ушбу мураббий қўл остида ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Шундан кейин жамоамни ўзгартиришимга тўғри келди. Асрор ака билан чиқиша олмадим. 

- Ортда қолган мавсум давомида "Зомин"даги фаолиятингиз қандай ўтди?

- Аъло даражада ўтди, десам тўғри бўлади. Лекин мақсадим Суперлига жамоаларида тўп тепиш. 

- Муборакликларнинг Суперлигадан тушиб кетиши сизни ҳафа қилдими? 

- Албатта. Бу жуда ачинарли ҳолат. "Машъал" Про лига даражасидаги жамоа эмас. 

- "Зомин" ўтган йили Биринчи лигада ғолиб чиқиб Про лигага йўлланма олди. Шунга қарамай нима учун жамоадан кетмоқчисиз?

- Жамоада қолиб фаолиятимни давом эттиришим яхши албатта. Лекин ҳамма футболчини орзуси Суперлигада тўп тепиш.

Rating: -3   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика