Latest news

00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  1 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдимми? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  1 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  42 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  56 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   9

Дониёр Нарзуллаев: "Металлург"нинг совринли ўринларга эга чиқиши сенсация ҳисобланмайди" News

Дониёр Нарзуллаев: "Металлург"нинг совринли ўринларга эга чиқиши сенсация ҳисобланмайди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси жорий мавсумда ҳам ажойиб ўйин кўрсатган ҳолда барқарорликни сақлаб қолишни уддасидан чиқмоқда.

Албатта жамоанинг ғалабаларида футболчилар ҳам катта ҳисса қўшмоқда. Дониёр Нарзуллаев ҳам ўзининг фаол ҳаракатлари билан бош мураббий Андрей Шипиловнинг ишончини қозонмоқда. Яқинда ушбу футболчини суҳбатга чорладик. 

"Насаф"дан кетиб ҳеч нарса йўқотмадим. Шунчаки фаолиятимни бошқа жамоада давом эттиришни истадим. "Насаф" доим юрагимда қолади. "Металлург"да бош мураббийимиз мендан кўпроқ ҳужумга ўтишимни талаб қилади. Кўпроқ олдинги чизиқда фойдаланмоқда. Мен ҳам ўз ўйинларим билан уларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

Ҳозирги "Металлург"да барча иш проффессионал тарзда йўлга қўйилган. Машғулотларда футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Шу томонлама аввалги йиллардаги жамоадан фарқ қилади. 

Мақсадимиз аввалги мавсумда қўлга киритган натижаларимизни янада яхшилаш. Худо хоҳласа шу темпни ушлаб тура олсак совринли ўринлардан бирини эгаллаймиз деган умиддаман. Буни кутилмаган сенсацияга қиёслаш ноўрин бўлади. Сабаби бутун жамоа ва мураббийлар штаби қаттиқ меҳнат қилмоқда. Совриндорлар қаторидан жой олсак меҳнатимизни самарасини кўрган бўламиз.

Хитойдаги "қор жанги"ни унутиб бўлмайди. Ушбу чемпионликни тасодиф деб аташ бутун жамоани меҳнатини йўққа чиқаришдек гап. Биз ўшанда финалга қадар кучли рақибларни мағлуб этганмиз. Жорий йилги Таиланддаги Осиё чемпионатида менимча футболчиларда босим жуда юқори бўлди дейишим мумкин",- дейди Дониёр Нарзуллаев. 

Батафсил интервьюни бир неча соатлардан сўнг сайтимизда ўқишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг! 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика