Дониёр Исмоилов, Мўйдин Мамазулумов ва Иброҳим Ғанихонов "Турон"да
15 jul 2021 10:18
News
Дониёр Исмоилов, Мўйдин Мамазулумов ва Иброҳим Ғанихонов "Турон"да
Кеча Яйпаннинг "Турон" клуби Тошкентда "Навбаҳор" билан назорат учрашуви ўтказди.
Кечаги баҳсда "Турон" сафида бир қатор янги футболчилар майдонга тушишди. Ҳуқуқий жиҳатдан "Турон"га тегишли бўлган ва биринчи даврани "Андижон"да ижарада ўтказган Дониёр Исмоилов ўз жамоасига қайтди.
Бундан ташқари тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов ҳам Игорь Шквирин жамоасида кўрикдан ўтмоқда. "Локомотив"га тегишли ёш ҳужумчи Иброҳим Ғанихонов кеча "Турон" сафида майдонга тушиб "Навбаҳор"га гол урди. У катта эҳтимол билан ижара асосида Яйпан клубига ўтади.


Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments