Latest news

21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1

Долен Омурзаков ким бўлган? News

Долен Омурзаков ким бўлган?

Бугун Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқич учрашувлари давом эттирилади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-турни сафарда Қирғиз Республикасига қарши ўтказади. Ўйин Бишкекдаги Долен Омурзаков номли стадионда бўлиб ўтади ҳамда 19:00да бошланади. 

Бишкекдаги стадионга Долен Омурзаков номи берилган. Шу ўринда савол туғилиши мумкин: Долен Омурзаков ким бўлган ва нима учун стадионга шу кишининг номи берилган?

Маълумот учун, Долен Омурзакович Омурзаков Қирғиз Республикаси спорт қўмитасининг биринчи раҳбари ҳисобланади. Долен Омурзаков етим ўсган, унинг қайси санада туғилгани ҳужжатларда аниқ қайд этилмаган. Шу боис 22 апрель деб ёзиб қўя қолишган. Долен Омурзаков ёшлигидан спортга қизиққан, аввалига гимнастика, кейин эса бокс билан астойдил шуғулланган. Орадан вақт ўтиб Ленин номидаги жисмония тарбия ва спорт институтида таҳсил олган.

Олийгоҳда ўқиб юрган кезлари жисмония тарбия ўқитувчиси бўлишни ният қилган Омурзаков кейинчалик аспирантурада таҳсил олди. 50-йилларда у Давлат қўмитасининг жисмония тарбия ва спорт бўлими раҳбарлик лавозимида ишлаб, мамлакатда спорт ривожига катта ҳисса қўшди. Бунинг учун Долен Омурзаков 25 йил умрини сарфлади. Омурзаков спортга раҳбарлик қилган йиллари Кожомкул номидаги спорт саройи қуриб битказилди, "Спартак" стадиони қайта таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, отчопар майдони, тоғли ҳудудда чанғи спорт тури қароргоҳи ҳамда алпинистлар учун "Ала Арча" лагери қад ростлади. Бундан ташқари вилоят марказларида спорт мактаблари ташкил этилиб, юзлаб спортчилар таҳсил ола бошлади.


Спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун Долен Омурзаков бир неча бор ҳукумат томонидан тақдирланган. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари сабаб Қирғиз Республикаси спортчилари спартакиада ва Москвада бўлиб ўтган олимпия ўйинларида иштирок этишга муваффақ бўлди. Ўша вақт 5 нафар қирғиз спортчисининг олтин медалларни қўлга киритиши мамлакат учун катта воқеа бўлганди.

Бир сўз билан айтганда Долен Омурзаков қирғиз спортига улкан ҳисса қўшган шахс бўлган. Шунинг учун Бишкекдаги марказий стадионга унинг номи берилган. 1989 йил вафот этган спорт ташаббускори умрининг охиригача меҳрини спорт ривожига берди, ҳатто нафақага чиққан йиллари ҳам турли спорт тадбирларига келишни канда қилмади ва шу орқали кўплаб мураббийлар билан мулоқотда бўлиб, халқ меҳрини қозонди.


Х.Холиқов

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика