Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  4 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  23 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак" News

Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак"

Биринчи лиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Нефтгазмонтаж" - "Чиғатой" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббий, таниқли Дмитрий Ким фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳа, ғалаба қозондик. Футболчиларим кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Режаларимиз амалга ошди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Умуман олганда бугун асабий ва жанговар ўйин гувоҳи бўлдик. Майдонда сўнгги дақиқаларга қадар кураш кечди.  "Нефтгазмонтаж" ҳали мағлубиятга учрамаган эди. Улар бизга етарлича қаршилик кўрсата олишди. Рақиб жамоада характер борлигини кўрдим. 

Мавсум бошида ўйинимиз қовушмагани рост. Чунки жамоада футболчилар ёш. Ўзаро чиқишиб кетиш учун вақт керак. Ўйиндан ўйинга ҳаммаси жойига тушиб боряпти. Футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончи ҳам ортмоқда. Шу боис ўйинимизда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланяпти".

Ушбу мутахассис ўз вақтида "Пахтакор"даги фаолияти орқали футболимизга Жалолиддин Машарипов, Игор Сергеев, Жамшид Искандеров каби юлдузларни етиштириб берган. Хўш, бундай индивидуал кучли футболчилар яна чиқадими? Бу саволга Дмитрий Ким қуйидагича жавоб берди. 

"Ҳа, техник томондан кучли ўйинчиларимиз бор. Машарипов ва Сергеевга ўхшган иқтидорларни болаликдан тайёрлаб бориш керак. Юқори даражага чиқиш учун ўз устида кўпроқ ишлашлари лозим. Келажакка умид бор. Рақибни алдашларига қандай қарайман? Қандай қарор чиқариш ўйинчининг ўзига боғлиқ. Алдайдиган жойда алдаш керак. Пас берадиган пайтда пас бериш лозим",- дейди Дмитрий Ким. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика