Latest news

19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:23Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  7 18:45Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  9 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  5 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  9 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  6 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0

Дмитрий Градиленко: "2009 йилда "Локомотив" ҳаваскор кўринишда эди" News

Дмитрий Градиленко: "2009 йилда "Локомотив" ҳаваскор кўринишда эди"

Бугун шархловчи, «ГрадиленКо» футбол агентлиги асосчиси ва «Зенит-Пенза» клубининг спорт директори иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Тошкентга илк бор 1985 йил Собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси билан мусобақада қатнашиш учун келгандим. Ўшанда биз турнирда ғолиб бўлганмиз. 2009 йилда таниқли дарвозабон Александр Филимоновнинг "Локомотив"даги ўйинларидан бирини кўриш мақсадида келгандим. Сашанинг "Локомотив"га ўтиши жуда тез ҳал бўлган. Бу билан унинг катта футболдаги фаолиятини давом эттиришига ҳисса қўшганман. Ҳозир Филимонов Туланинг "Арсенал" клубида ўйнамоқда", - дейди Дмитрий Градиленко.

2009 йил келганимда "Локомотив" талабалар шаҳарчасида ўйинини ўтказганди. Барчаси ҳаваскор кўринишда эди. Кеча бу жамоанинг янги стадиони ва базаси билан танишдим. Ўзгаришлар катта кўламда. Футбол ривожланишини ҳукумат қўллаб-қувватлаётгани, мамлакат Президенти Ислом Каримовнинг шахсан эътибори юқори эканлигини биламан. Ўсмирлар ва ёшларнинг жаҳон чемпионатида ўйнаётгани бекорга эмас. Аҳмедов ва Денисов Россиядаги яхши номга эгалар. Одил қишда "Краснодар"га кўчиб ўтади. У "Анжи"да бир текисда ўйин намойиш қилди. Денисов "Локомотив" билан жадвалда пешқадамлик қиляпти.

Футболчиларнинг янги жамоаларга ўтишида кўп нарса уларнинг ўзига боғлиқ. Агентларнинг ҳиссасини жуда катта деб айтмайман. Аксарият вазиятда футболчиларнинг савияси барчасини ҳал қилади. Клублар ўзаро музокара олиб борганда ўйинчининг нархи юқори бўлади. Агент таклиф қилганда эса нарх тушиб кетади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика