Latest news

14:57"Пахтакор" академияси жаҳоннинг энг яхши юзталигидан жой олди  0 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  2 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5

Дмитрие Побулич: "Ярим ҳимоядаги рақобат? Биз бир жамоа, яъни "Бунёдкор"миз" News

Дмитрие Побулич: "Ярим ҳимоядаги рақобат? Биз бир жамоа, яъни "Бунёдкор"миз"

"Бунёдкор"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Дмитрие Побулич "Сўғдиёна" билан учрашувдан олдин фикрларини билдирди.

Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров билан бўлган суҳбатда футболчи иккинчи даврага тайёргарлик, Минск йиғини ва позициясидаги рақобат ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

"Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли биринчи даврада майдонга тушганим йўқ. Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди. Жамоага ёрдам беришга тайёрман. Ўйлайманки, иккинчи даврада нималарга қодирлигимни кўрсатаман",- дейди Побулич. 

- Клуб ёзги трансферлар вақтида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга эришди. Натижада яхшигина рақобат юзага келди...

- Рақобат бўлгани жуда яхши. Биз ҳаммамиз бир жамоа яъни "Бунёдкор"миз. Ҳозирда яхши формадамиз. Олдинда Суперлига ва кубок баҳслари бор. Таркибда танлов имконияти кенг.

- Минск йиғинидан қандай хулосалар чиқарилди? 

- Икки ҳафта катта куч билан ишладик. Биз чемпионат стартига шаймиз. Олдинда "Сўғдиёна" билан баҳс кутиб турибди. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш ёқимли. 

- Биринчи даврадаги чемпионат баҳсларини ташқаридан кузатдингиз...

- Бу ерда ҳамма жамоадан очко олиш мумкин. Суперлига сифатли тарзда ўтяпти. Лигада ўсиш ва олдинга интилишни сездим. "Бунёдкор"нинг мақсади ҳар бир ўйинда юз фоиз куч билан ўйнаш. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ва мавсумни юқори ўринларда якунлашни истаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика