Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  40 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Диёржон Туропов: "Рақибдан кучлилигимиз сезилиб турди" News

Диёржон Туропов: "Рақибдан кучлилигимиз сезилиб турди"

Суперлиганинг 5-турида "Сурхон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" ярим ҳимоячиси Диёржон Туропов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин жанговар рухда ўтди. Баҳс давомида рақибдан кучлилигимиз кўринди. Чунки биз рақибдан кўра кўпроқ вазиятлар яратдик. Бироқ уларни голга айлантиришда бироз сустроқ ҳаракат қилдик. Умуман олганда бугун чиройли ўйин кўрсата олдик дея оламан. Шунингдек, "Сурхон" футболчилари ҳам бизга яхши қаршилик кўрсата олишди.

- Кетма-кет иккинчи ўйинда гол уриб, жамоага 4 очко келтирдингиз. Ҳиссиётларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Жамоага ёрдамими тегаётганидан хурсандман. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Аммо яратилаётган кўплаб вазиятлардан фойдаланишда хатолар кўп бўлмоқда. Бу борада ишлаб, кўпроқ гол уришга ҳаракат қиляпмиз. Энди ўйинимиз очилиб кетишига ишонаман.

- Ушбу мавсумда илк ғалаба 5-турга келиб қўлга киритилди...
- Бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси - бугун ғалабага эришдик. Ғалаба доимо футболчининг, мухлисларнинг кайфиятини кўтаради. Энди тўхтаб қолиш керак эмас. Ҳали мавсумнинг катта қисми олдинда. Кўплаб ғалабалар бизни кутиб турганига ишонаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика