Latest news

23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  2 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  0 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  1 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  15 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  16 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  22 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3

Диёр Мирзабоев: "Йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати мени хурсанд қилди" News

Диёр Мирзабоев: "Йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати мени хурсанд қилди"

Про-лиганинг 25-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Мавсумнинг охирида футболчиларда мотивация йўқолган. Лекин бугун кўрсатган ўйинимизда шижоат бор эди. U-19 жамоамиздан 4 нафар футболчини жалб этдингиз, кўрдингиз номдор клубга қарши ўйинда ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Ҳамма футболчиларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Натижадан кўра ҳам йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати мени хурсанд қилди. 1:0дан кейин ҳам етарлича вазиятларимиз бўлди. Умумий айтганда, бугун дуранг адолатли натижа бўлди. 

- U-19 жамоаси вакилларининг ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Албатта. Энг ёш жамоа бизда, 2003-2004 йил футболчилар асосий таркибда ўйнамоқда. Бугун томошабоп ўйин бўлди деб ўйлайман. Йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди.

- Бу йилга жамоа "Шўртан" билан 4 марта тўқнаш келди, аммо мағлуб этолмади. Бу ҳақида қандай изох берасиз?

- "Янгиер" ҳали "Шўртан"ни ютмаган экан. Бугун масала бўйича гаплашгандик, "Шўртан"ни ютиш учун майдонга чиққандик. Аммо якунда барибир дуранг натижа қайд этилди.

- Жамоада ойлик маошлар тўландими?

- Молиявий муаммолар кўп клубларда бор. Клуб хусусий ҳисобланади. Аммо, бу жамоа бутун Сирдарё вилоятиники. Ҳозирда мукофот пуллари ва ойлик-маошлар бўйича қарздорликлар йўқ эмас. Бироқ "Янгиер" ҳар доим мавсум якунида ҳамма билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиб келган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика