Latest news

23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  6 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  3 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  79 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0

Диёр Мирзабоев: "Ким гол урса ютиб кетадиган ўйин бўлди" News

Диёр Мирзабоев: "Ким гол урса ютиб кетадиган ўйин бўлди"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Андижон" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда иштирок этган "Андижон" жамоаси катта мураббийи Диёр Мирзабоев қуйидаги фикрларни билдирди.

- Балки бугунги учрашувда "Машъал" кўпроқ ҳужум қилгандир, лекин биз ҳам қараб турмадик ва охиригача курашдик. Ким гол урса ютиб кетадиган ўйин бўлди. Ҳар икки жамоада етарлича вазиятлар бўлди. Майдонда иккита тенг кучли жамоа ўзаро баҳс олиб борди деб ўйлайман.

- Жамоа ҳужумида нега фақат қанотдан тўп оширишлар кузатилди? Марказдан фойдаланса ҳам бўларди-ку.

- Сиз марказ бўйлаб комбинацион ҳужумни назарда тутяпсиз-а? Бугунги ўйинга қўйилган тактика ҳам аслида қанотдан ҳужум қилиш эди. Шу боис Жамшид Ҳасанов билан Дониёр Абдуманноповни қанотларга қўйдик. Улар тезлик эвазига ёрдам бериши керак эди. Лекин жамоамиз марказдан ҳам ўйнашни билади. Ҳар бир ўйин учун алоҳида тактика ишлаб чиқамиз.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика