Latest news

13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  1 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  24 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  61 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33

Диёр Мирзабоев: “Жамоанинг маош ва мукофот пулларидан етарлича қарздорлиги бор” News

Диёр Мирзабоев: “Жамоанинг маош ва мукофот пулларидан етарлича қарздорлиги бор”

Про лига 22-туридан ўрин олган “Арал Самали” – “Янгиер-Қурувчи” (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Диёр Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Мазкур ўйин олдин жамоамизнинг 8 нафар асосий таркиб футболчимиз турли сабабларга кўра, Нукус келмади. Натижада, йўқотишлар ўрнини U-19 жамоадан футболчиларни жалб қилдик. Аслида “Арал Самали” майдонида футбол ўйнаш осон кечмаган. Биринчи бўлимда мезбонларда голли вазиятлар юзага келди, лекин шогирдларимга раҳмат, ўйинга бўлган муносабати сабаб гол ўтказиб юбормадик. Мавсумни имкон қадар ёшларимиз билан якунлашни мақсад қилганмиз. 

- Жамоалар биринчи бўлимда тенгма-тенг ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда қизил карточкадан кейин “Янгиер” анча яхши ўйин кўрсатиб, голлар урди. Рақибни майдонда кам бўлиб қолиши жамоангизга фойда келтирдими?

- Қизил карточкага қадар бизда пенальти бўлди. Ундан ҳам фойдалансак бўларди. Қолаверса, биз ўйин куни эрталаб Нукусга етиб келдик. Йўл ҳам анча вақтни олди. Иккинчи бўлимда жамоамиз футболчилари бироз жонланди. Рақибга нисбатан бироз кучли эканлигимиз кўзга ташланди. 

- “Янгиер”да азалдан яхши жамоа бўлган. Илгари юқори лигаларда ўйнаган. Охирги вақтларда эса жамоа биринчи ва Про лиганинг доимий аъзосига айланиб қолди. Бу нима билан боғлиқ?

- Йиллар ва раҳбарлар алмашинувига боғлиқ. Раҳбар ўз имкони даражасида жамоа тузади. Бу мавсум жамоа олдига кучли бешталикка кириш эди. Вазифа бажарилмаганидан сўнг, жамоа ёшартирилди. Балки келгуси йилда жамоа ўз олдига бошқача вазифа ёки мақсад қўйиши мумкин. 

- Бугунги кунда клубнинг молиявий аҳволи қандай?

- Вилоят ҳокимлиги томонидан бироз ёрдам бериб турилибди. Биласиз, клуб хусусий ҳисобланади. Яширмайман, жамоанинг футболчилардан етарлича қарздорлиги бор. Машғулотлар учун майдон, автобус, озиқ-овқат томонидан умуман муаммо йўқ. Лекин маош ва мукофот пулларидан қарздорлиги бор. Раҳбаримиз бу муаммоларни тез орада бартараф этишга ваъда берган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика