Latest news

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Диёр Мирзабоев: “Имкониятлардан фойдаланганимизда ҳисоб йирик кўринишга келган бўларди” News

Диёр Мирзабоев: “Имкониятлардан фойдаланганимизда ҳисоб йирик кўринишга келган бўларди”

Про лига 10-туридан ўрин олган “Ғиждувон” – “Янгиер-қурувчи” (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида
- Оғир учрашув ўтказишимиз билдардик. Чунки “Ғиждувон” ўз майдонида ҳали мағлубиятга учрамаганди. Ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий муаммолар келтириб чиқаришини билардим. Қолаверса, таркибимизда ҳам йўқотишлар бор эди. Жароҳат ва сариқ карточкалар кўпайгани ишимизни оғирлаштирарди. Захира ўриндиғимиз камчиликни ташкил қилган бўлса-да, йигитлар ҳарактер кўрсатишди. Кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Балки, улардан фойдаланганимизда ҳисоб камида 3:0 бўлиши ҳам мумкин эди.

- Жамоа ҳужумчиларсиз ўйнамоқда. Бу сизни ташвишга соляптими?
- Албатта, ташвишга солмоқда. Лекин охирги баҳсларимизга эътибор қаратсангиз, бизда ҳужумчилар эмас, бошқа позициядаги футболчилар тўп киритмоқда. Бизда ҳамма голни фақат ҳужумчилар уради деган жойи йўқ. Кимда имконият бўлди, у тўп киритиши шарт.

- Тез орада трансфер ойнаси очилади. Таркибни кучайтириш режаси борми?
- Ҳозирги таркибдан кўнглим тўқ. Лекин имконият бўлса, айрим чизиқларни кучайтириш учун бир нечта футболчиларни таклиф қилишимиз мумкин.

- Жамоа 5-ўринга кўтарилиб олди. Вазифалар ўзгардими?
- Бу вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман. Олдинда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Қачонки иккинчи давра якунланиб, жамоа 5-ўринда бўлса, вазифа бажарилган бўлади. Қолаверса, жамоалар иккига бўлинади, шунда юқори ўринлар учун курашувчи жамоалар томонида бўлсак, унда биз ўз олдимизга қўйган мақсадга эришган бўламиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика