Latest news

14:57"Пахтакор" академияси Жаҳоннинг энг яхши юзталигидан жой олди  0 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  1 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   2 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  4 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5

Диёр Мирзабоев: “Ҳаёт давом этади. Ишлашда давом этишимиз керак” News

Диёр Мирзабоев: “Ҳаёт давом этади. Ишлашда давом этишимиз керак”

Про лига 16-турининг қолдирилган беллашувида “Турон” ўз майдонида “Янгиер-Қурувчи” (2:0) жамоасидан устун келди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида янгиерликлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.


- Диёр ака, аввало бугунги учрашув борасида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Бугун очиқ футбол бўлди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Биз ҳавотир олган ҳолатда гол ўтказиб юбордик. Айтайлик, иккинчи бўлим охирларида Абдураҳмон Абдулҳақовда қулай ҳолат бўлди, у фойдалана олганида натижа бошқача бўлиши мумкин эди. Бизда босим бор бўлиб, ғалаба қозона олсак, 5-ўринни қўлга киритиш учун имкониятимиз ошарди. Шундай бўлсада, жамоамиз футболчиларига раҳмат айтаман. Улар охиригача курашдик, лекин тажриба ўз сўзини айтди. “Турон”да барибир тажрибали футболчилар бор, бу эса ўйинда яққол сезилиб қолди. Минг афсуски, кучли бешталикка кира олмадик, қўйилган вазифани бажара олмадик. Ҳаёт давом этади. Биз эса ишлашда давом этамиз. 

- Сиз Фарғона жамоаларига қарши ўйнаганда ўзингизни қандай ҳис қиласиз?

- Ўзи асли фарғоналикман. Лекин 2017 йилдан бери асосан бошқа вилоят клубларида ишламоқдаман. Мана масалан “Андижон”, “Машъал” ва ҳозирда “Янгиер” клубида ишламоқдаман. Бундай жамоаларга қарши баҳсда натижа қилишни истайсиз. Лекин футбода ҳаракатнинг ўзи камлик қилади. Олдинда муаммоларимиз кўп. Вазиятлар бўляпти, лекин гол уролмаяпмиз. “Янгиер” ҳам “Турон” каби ёш жамоа ҳисобланади. Имкон қадар мавсумни яхши ўринларнинг бирида тугатишга ҳаракат қиламиз.

- Саид Абдужаббаровнинг захирада қолдирилганига нима сабаб бўлди?

- Биласизми, аввалги турда “Хоразм”га қарши беллашувда жамоанинг икки нафар асосий ярим ҳимоячилари ўйнамаганди. Жумладан, Саид Абдужаббаров сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли, ўтказиб юборганди. Бу ўйинга қадар 4 кун жамоа билан машғулот ўтказганди. Кўп вақт машғулот ўтказмагани сабаб захирада қолдирилди. 

- Бугун жамоангиз футболчилари ҳакамларга кўп маротаба эътироз билдирди. Бунга фикрингиз?

- Ўзимиз ҳам вақтида футбол ўйнаганмиз. Ўйин вақтида ҳиссиётга бериламиз. Қаердадир ҳакам тўғри қарорини нотўғри қабул қилишгандир. Лекин ўйиндан кейин видео такрорни кўриб, ўзлари хато фикрга келганини билишади. Дейлик, ўйин олдидан йигитлар, бу биз учун сўнгги имконият, ғалаба қозонишимиз керак деб таъкидлагандим. Балки шу сабаб бироз эҳтиёросларга берилгандир. 

- Суперлигага чиқиш учун қайси жамоаларнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Менимча, “Андижон” яққол фаворит ҳисобланади. Мен “Янгиер”га мураббий сифатида тайинланганимдан сўнг юқоридаги жамоаларга қарши ўйнаб чиқдик. Назаримда, “Андижон” бошқалардан анча кучли кўринмоқда. 

- Собиқ жамоангиз “Машъал”нинг имкониятига қандай фикрдасиз? 

- “Турон” бугун ғалаба қозониб, “Машъал”дан янада илгарилаб кетди. Эртага “Машъал” ўз майдонида “Андижон”дан устун келса, кейинги босқичдаги имкониятини янада яхшилаб олиши мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика