Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Диёр Мирзабоев: "Дуранг адолатли натижа бўлди" News

Диёр Мирзабоев: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Андижон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувга тўп назорати бўйича тайёргарлик кўргандик. Назоратга эришсак, бизга осон бўлишини билардик. Стандарт вазиятлардан хавотирда эдик. Битта гол қайсидир жамоага ғалаба тақдим этадиган ўйин бўлди. Шоҳрух Холматов вазиятидан фойдаланганида ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Дуранг натижа адолатли бўлди.

- Тажрибали футболчи Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров майдонга туширилмаганига сабаб нима?

- Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровда эски жароҳат қайталаниб қолди. "Арал Самали" билан сунъий майдондаги ўйиндан сўнг унинг оёғида оғриқ пайдо бўлди. Шу сабаб унга бугун дам беришга қарор қилдик.

- Бугун қайси жамоа очкога эришди деб ҳисоблайсиз?

- Бизни вазиятимиздан келиб чиқсак, дуранг адолатли бўлди. Биз мағлубиятсиз серияни узоқ вақт давом эттирмоқчимиз.

- Жамоага янги футболчиларни жалб этиш режаси борми?

- Таркибимиздан келиб чиқсак, янги футболчиларни жалб этмоқчимиз. Ҳозир ҳар бир футболчимиздан кўнглим тўқ. Имкониятдан келиб чиқиб иқтидорли ёшларни жамоага таклиф этишимиз мумкин. Асосийси шу таркибимизни сақлаб қолишни мақсад қилганмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика