Latest news

00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0

Диёр Имомхўжаевдан: Бизда мундиалбоп жамоа борми? News

Диёр Имомхўжаевдан: Бизда мундиалбоп жамоа борми?

Саволингизга ҳали ҳам аниқ жавоб топа олмаган бўлсангиз, ёрдамлашиб юбораман.

Терма жамоада ким қандай ишлашидан қатъи назар биз қитъанинг етакчи жамоаларидан устун эмасмиз. Улардан устун бўлиш учун эса мураббийларни алмаштиравериш камлик қилади. Биз кўп нарсани ўзгартиришимиз керак.

Вадим Абрамов кўпчиликка ёқадиган футбол кўрсата олган бўлса-да, Эрон, Жанубий Корея, Австралия каби етакчилардан барибир енгилганди. Мана энди Бабаян кетма-кет ютиб келаётгандек кўринса-да, барибир форслар ёки кореяликларга тиши ўтмади. Нега? Сизнингча у ўзидан аввалги мутахассисларга қараганда кучлироқмиди?

Мен бу саволга қўрқмасдан йўқ деб жавоб бераман. Рауф Инилеев ҳам, Миржалол Қосимов ҳам, Вадим Абрамов ҳам Самвел Бабаянга қараганда бир бош устунроқ. Буни ўйин сифатида ҳам, танланаётган таркибда ҳам кўришингиз мумкин. Ҳар сафар тенгма-тенг ўйин кўрсатгандек бўлишимиздан нима нам, агар натижа биз ўйлаганимиздек бўлмаса?

Мен бугун футболчиларни айблаш фикридан йироқман, улар қўлларидан келган барча ишни амалга оширди. Улар ўзларида бори билан ўйнай олади, ундан ортиғига қодир эмас. Даврон Ҳошимовнинг меҳнаткаш футболчи экани қанчалик рост бўлса, кореялик футболчилардан шу қадар ортда экани ҳам шунча ҳақиқат. “Сўғдиёна”, “Андижон” каби клубларга қарши ўйнаб юрган йигитнинг савияси қандай қилиб Сеулда Жанубий Корея билан ўйин учун тортсин?

Айтайлик, Марат Бикмаев гол урди. Унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ўзи иштирок этган ўйинларнинг барчасида қўлидан келганича ўйнамоқда. Бироқ жисмоний жиҳатдан олиб қараганда кучи 90 дақиқага етмаслигини кўпчилик билади. Унинг ўрнига тушадиган футболчи Александр Гейнрих эса Бикмаевдан ҳам кексароқ. Навқирон даврида Москвада адашиб қолган Саша, қариган чоғида Европада тўп сурадиган футболчиларни алдаб ўтиб кетсинми? Яман, Сурия, Баҳрайн каби рақиблар ҳали ҳеч нарса эмас. Хитой ҳамда Қатарнинг савиясига дош бера олишимиз учун бизга оламшумул ишлар жоизмасди. Бироқ Жанубий Корея, Эрон каби термалар умуман бошқа дунё. Уларни Бабаян каби мутахассислар билан юта олмаймиз.

Иорданияга қарши ўйинда Егорь Кримец иккита жиддий хатога йўл қўйганини кўрдингиз. Лобановдаги ортиқча вазн ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бироқ бу нарса кўк форма ва Adidas курткасига кўпроқ ишонадиган мутахассис фикрини ўзгартирмайди, яна қандай қилиб сенсацион натижа ҳақида гапириш мумкин?

Газетанинг аввалги сонларидан бирида савол ташлагандим. Футболни таг-туги билан ўзгартириш ва Мундиалдан қолиб кетиш афзалроқми ёки шундай темпда давом этиб, Жаҳон Чемпионатига чиқишми? Ўзимнинг хулосам биринчиси экани ҳақида кўп гапирганман, сиздачи, сиз қайси бирини кўпроқ истайсиз?

Осиёнинг 2016 йилдаги энг кучли футболчилари ва клубларига назар солинг. Биздан ким бор? Одил Аҳмедовнинг ўзи термани қачонгача етаклаб юриши мумкин. Шундай кемтикларимиз борки, уларни Сурия ёки Қатар оча олмаслиги мумкин, бироқ форслар, кореяликлар бунда катта муаммога дуч келмайди.

Жамоа борича курашмоқда. Шарманда бўлаётгани йўқ. Очко олиши керак бўлган ўйинларда очко ола билмоқда. Бироқ бу биз кутганидан ортиғи эмас. Буни Рустам Мирсодиқов ҳам, Даврон Файзиев ҳам уддалаб бера олади...


мақоланинг тўлиқ қисмини "Эрудит Спорт" сайти орқали ўқиш мумкин.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика