Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Диёр Имомхўжаев: "Соккер клуб"даги ҳакам учун аталган фикрлар ҳақида News

Диёр Имомхўжаев: "Соккер клуб"даги ҳакам учун аталган фикрлар ҳақида

Tags :  Soccer club
Баъзида скриншотлар, баъзида қандайдир перепискалар келиб қолади, ўзим таниган, билган ва ёқтирмаган одамларга тегишли.

Юбориб туришади, юборадиганлар ўшаларнинг асл башарасини билиб қўйишимни хоҳлашар балки, билмадим. Юборишлари ҳам тўғри иш эмас аслида, лекин билмай ўтиб кетмаётганим учун индамай қабул қилиб тураман. Буни ўртага адоват солиш учун қилишади деб ўйламайман, чунки етарли даражада нафратланиб улгурганман, адоватга ўрин қолмаган.

“Соккер клуб” эфир юзини кўрганига кўп вақт бўлмади. Бор йўғи еттита сонга улгурдик, ҳалос. Кўп ҳолларда лойиҳани ёпиб юбориш фикри ҳам келади, футболдаги кишилар билан доим кўришишга мажбурман, ёқмаяпман кўпчиликка, одамлар ишонмай қўйишлари хавотирга солади. Бироқ бошлаётганимда буларга тайёр туришим кераклигини билганман. Ҳозир канал раҳбарияти дастур учун шароит яратиб беряпти, МТРК раҳбарияти ҳимоя қилиб келяпти. Шароит вақти келиб бўлмаслиги мумкин-ку, нега борида фойдаланмаслик керак? Муҳими алдаётганим, закасга ишлаётганим, лаганбардорлик қилаётганим йўқ, оддий журналист нима қилиши керак бўлса қўлимдан келганича қилишга уриняпман.

Ҳозир гап бу ҳақда эмас, гап умуман бошқа жойда. Кўрсатувнинг 7-сонини якунлашда меҳмон ҳакам ҳақида қуйидаги фикрларни қўшиб қўйдим: “Холмат Мирзааҳмедов ичидагиларни тўкиб сочгани рост. У ҳозир ҳакамлик соҳасида эмас. Рефери бўлиб ишлаганида қандай ишларга қўл урганини унинг ўзидан эшитдингиз. Бундай номақбулчиликларга аралашган кишининг ҳамма гапига ишониш ҳам ярамайди. Ҳаётда шундай инсонлар бўлади, битта гапига ўнта гувоҳ керак. Биз авваламбор қўрқмасдан фикр бергани учун унга миннатдорчилик изҳор қиламиз. Ва айтиб ўтамизки, унинг ўзи минбар сўраб чиқмаганида, биз уни кўрсатувга таклиф қилиб ўтирмасдик. “Соккер клуб” шиори “доимо ҳалол ўйнанг” бўлганидан кейин унда чиқиш қиладиган кишилар ҳам бу талабларга жавоб беришларини истардик. Холмат ака кўпни кўргани учун ҳам, балки ўзидан кейингилар бундай йўлга кирмасликлари учун ҳам микрафон сўраб олгандир. Умид қиламизки, қолганлар ўрнак олишмайди”.

Ҳа, меҳмоним ҳақида яхши якун эмас. Аммо вақт орқага қайтарилса худди шу сатрларни яна бир марта қўшиб қўяман. Холмат ака “Футбол шарҳи” кўрсатувида ҳам меҳмон бўлганини эслайман. “Соккер клуб” мавзусида қўнғироқлашганимизда бу ҳақда гаплашиб олдим. Аямаслигимни, хоҳлаган саволимни беришимни ва кейин ҳеч нимани ўзгартирмаслигим ҳақида огоҳлантириб, кейин кўришдим. Битта инсонга нисбатан турли томондан қарай оламан. Қўрқмасдан айтганлари учун ҳакам кўз олдимда – мужик. Хатто ўзидан ўтганларини ҳам беркитиб ўтирмади. Фикрларига ёлғон аралаштирмади, борини тўкиб сочди ва шунинг учун ҳам унга рахмат айтиб қўйдим. Лекин у ким бўлишидан қатъий назар қилган амалларига қараб баҳо бераман, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Эсини таниб олган инсон қинғир йўлга билмай кириб қўйдим деса, энсам қотади. Аммо ақлини йиғиб олганида қилганларидан афсусда бўлса, унга нисбатан хурматим ошади. Энди кўрсатув сўнггида айтилган фикрларни ким қандай тушунса тушунаверсин. Мен исмлар аниқ айтилган жойда овозни ўчирганим рост (чунки буниси туҳмат бўлиши мумкин. Ҳали исботланмаган масалани дуч келган одамнинг гапига ишониб эфирга олиб чиқа олмасдим), бироқ ҳакам айтганлари ва мухлислар эшитганлари учун ортиқча исбот шарт эмас. Муҳими, фикрларини бера олганимиз.

Кулгули жиҳати шундаки, бу борада танқид ва провакация бошлаётганлар орасида айрим ҳамкасбларим ҳам бор. Аниқ билганим учун айтдим. Мухлислар учун аталган изоҳли жойларга нотаниш никлар билан кирадиган, писиб туриб овоз чиқарадиган, бировга ёмонлик, касаллик ва муваффақиятсизликни соғинадиган журналистларимиз борлиги ҳам аслида яхши – улар янада кучли бўлишинг учун ҳам керак (ва шу ўринда бир-бирига далда бўладиган, қўллаб-қувватлайдиганларга рахмат айтаман). “Соккер клуб” ва умуман ўзимга тегишли лавҳаларнинг ҳар бир сатри учун жавобим бор. Мен юзимни, кимлигимни яшириб писмайиб чиқиш қилаётганим йўқ. Айтиб ўтганим каби ҳамкасбларим ёки фанатизм дардида чалинган аллақандай кишилар бўлса -  юзларини очиб чиқишсин. Соғлом муҳитда, маданиятли кўринишда, эркакка ўхшаб фикр алмашишимиз мумкин. Бунинг учун ижтимоий тармоқлар ва қатор воситалар бор.

Ҳа, айтганча, Мираброр Усмонов Холмат Мирзааҳмедовнинг биргина рост гапи учун бош ҳакам қилиб қўйганини ортиқча чайнаш шарт эмас. Чунки ўша ҳакамлик биринчи ва охиргиси эди, буни унутмаслик лозим. Тан оламан, федерация президентининг ўша сиёсати маъқул бўлди. Чунки унда рост гап учун рағбат, қинғирликлар учун эса кичик бир жазо ҳам бор. Назаримда тушунтира олдим.

Пасткашликдан тийилинг, ҳеч қанақасига ярашмайди. 


Диёр Имомхўжаев

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика