Latest news

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  3 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  48 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

Диёр Имомхўжаев: Рўзимбой Аҳмедов айтганлари учун жавоб бериши керак. Мўминжоновнинг фаолияти текширилади News

Диёр Имомхўжаев: Рўзимбой Аҳмедов айтганлари учун жавоб бериши керак. Мўминжоновнинг фаолияти текширилади

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналига Рўзимбой Аҳмедов ва Илҳом Мўминжонов ўртасидаги можаро борасида маълумот жойлади.

"Навбаҳор" бош мураббийи ҳақида футболчи Рўзимбой Аҳмедов айтган гаплар бугун энг кўп мавзу қилиняпти.

Мен "Навбаҳор" бош мураббийига ҳам, футболчига ҳам ишонмайман. Ўртада пуллик масала турганидан кейин бундай можароларнинг чиқиши оддий бир ҳол. Аммо футболчи қилган ишни оқламайман.

Биринчидан, мураббий шаънига тегадиган гаплари кўп. Шунинг ўзига уни судга бериш мумкин.

Иккинчидан, агар футболчининг "Навбаҳор"дан кетишида бирор қоидабузарлик (ёки қонун) бўлса, унда мазкур иш юзасидан Профессионал футбол лигасига мурожаат қилиш ҳуқуқи бор. Шу йилнинг ўзида бу каби ўттизга яқин футболчининг масаласи ижобий томонга ҳал қилиб берилди.




Учинчидан, мураббий ўз функцияларини бажариши ва ақли етмаганига аралашмаслиги керак. Мураббий натижа учун, машғулотлар учун, клубнинг майдондаги фалсафаси учун жавобгар бўлган шахс. Клублар бош директорлари (менежер) эса шартномалар, ҳисоб-китоб каби ишларни жойига қўйиши керак. Ўзбекистон футболини орқага тортадиган энг аҳмоқона ишлардан бири айнан мураббийларнинг ўз вазифасидан ортиқ масалаларга даъвогарлик қилишидир.

Профессионал футбол лигаси бундай ишларни назорат қилиш юзасидан аллақачон иш бошлаган. 2018 йил сўнгига қадар барча футбол клубларига ФИФА қоидалари асосида тайёрланган шартнома нусхаси тақдим этилади. Мазкур шартномаларга клуб ва футболчи ўз шартларини, қўшимчаларини киритиши мумкин. Бироқ у ёки бу томоннинг шартномани бекор қилиши, қарздорликлар ва бошқа қатор масалалар бунда конкретлаштириладики, футболчиларда иғво, фисқ-у фасод учун ҳожат қолмайди.

Эндиликда ЎФА Хавфсизлик бошқармаси Рўзимбой Аҳмедов билан албатта кўришади (футболчи айтганлари учун жавоб бериши керак). Унинг фикрларида қанчалик жон борлиги, Мўминжоновнинг аслида қандай фаолият олиб бораётгани юзасидан текширув бўлади (ўзини ҳурмат қилган клуб сифатида буни "Навбаҳор"нинг ўзи амалга ошириши керак аслида).

Аввал ҳам айтганман, яна такрорлайман. Оиласини ҳаром пуллар билан боқаётган ва ўйинларни сотиш орқали тотализатордан пул ишлаётганлар орамизда кўп. Уларнинг айнан кимлигини эса факти билан билмаймиз. Уларнинг қўлга тушиши ва асл юзи фош бўлишини оддий бир мухлис сифатида жуда истаган бўлардим.

Rating: -80   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика