Latest news

08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  2 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  2 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  40 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  54 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1

Диёр Имомхўжаев нимага шаъма қилди? News

Диёр Имомхўжаев нимага шаъма қилди?

ПФЛ Бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўз Телеграм каналида пост қолдирди.

"АГМК клуби Олий лигада қандай пайдо бўлиб қолганини эслайсиз-а? Адашмасам, ўшанда 1-лигани 8-ўринда тугатганди. Кейин бирдан юқорининг қарори билан бой клубга айланиб қолди ва Олий лигага қўшилиб олди.

Бу каби мисоллар бизда ҳамма даврда бўлган ва ҳали бўлади ҳам. Чунки, футболга пулни ким бераётган бўлса, унинг айтгани бўлади. Спорт принциплари эса қачонки клублар ўзи пул топишни бошлаганидан кейин ишга тушса керак. 

Хулоса: кто платит тот и заказывает музыку".

ПФЛда фаолият юритаётган Диёр Имомхўжаев афтидан бу гапларни бекорга ёзгани йўқ. Тез орада Суперлигада қандайдир ўзгариш бўлади шекилли. Анчадан бери "Сурхон"нинг бу мавсум Суперлигада иштирок этиши ҳақида гап-сўзлар бўляпти. Шунга "Сурхон" вакиллари ПФЛга келган бўлишлари мумкин.

Маълумот учун, ҳозирча Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги жамоага бир нечта янги футболчилар келиб қўшилди. Масалан, Асилбек Омонов, Шерзод Каримов, Аъзам Алиев, Азамат Алланиязов шулар жумласидан. Қолаверса Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё Кубогида иштирок этган Даврон Ҳошимовнинг ҳам шу клубга ўтиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда Осиё Кубогида яхши ўйин намойиш этган футболчи Пролига клубига бормаса керак. 

Балки Диёр Имомхўжаев умуман бошқа нарсани назарда тутган бўлишиям мумкин. Воқеалар ривожини кутиб қоламиз.

Rating: -89   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика