Latest news

17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  1 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   6 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  7 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2

Диёр Имомхўжаев: "Минг афсуски, Биринчи лигадан кўп клублар бошқа мақсадда фойдаланишади" News

Диёр Имомхўжаев: "Минг афсуски, Биринчи лигадан кўп клублар бошқа мақсадда фойдаланишади"

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлари залида ЎзПФЛнинг 2021 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи ўтказилди.

Анжуман қатнашчилари, ОАВлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Хусусан Биринчи лига ҳақидаги саволга ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев қуйидагича жавоб берди. 

- Биринчи лига клубларига талабни жиддийроқ қилса бўлмайдими? 

- Биринчи лигага талабни кучайтирсак, клубларни "ўлдириб" қўйган бўламиз. Қайтанга уларга талабни енгиллаштиряпмиз. Мазкур чемпионат иштирокчиларидан аёллар, болалар футболи ёки футзал клубини талаб қилмаймиз. Биласизлар маълум вақт Биринчи лига "карвонсарой" бўлди. Спорт, лицензиялаш талаблари бор. Олдин ҳомийларни алдашган. Уларни олдига борадида, биз ўзимиз пул топамиз, сиздан пул керак эмас, шунчаки клубга ҳомий бўлиб ПФЛдан рўйхатдан ўтиб олгунимизгача туриб беринг, дейди. Ҳомийларнинг номини қора "отлиқ" қилган шу клубларимиз бўлди. Биринчи лигага бу йил ўтган йилгидан 1-2та клубни қўймаймиз. Оддий бухгалтерлик ҳисоботини юргизмаётган жамоаларга Биринчи лигада жой йўқ. Яъни Биринчи лига клубида бухгалтерлик ҳисоботи юргизилиши керак. Ҳомийдан келиб тушган пул футболчилар, мураббийларга берилаётгани ҳақидаги оддий нарса. Улар қаердан пул топди, деган саволга жавобни ҳамма ўз хоҳиши бўйича қабул қилиб олсин

Ҳомийлик қилаётган ташкилотни ҳам аудиторлик текширувидан ўтказамиз. Ростдан унда футболга берадиган ортиқча даромади борми? Минг афсуски, биринчи лигадан кўп клублар бошқа мақсадда фойдаланишади. Улар футболни ривожлантирамиз, деб интервью беришади. Аввал ўзимизни ўзимиз ривожлантирайлик. Биринчи лигада тотализатор, букмейкер компаниялари бош мавзу бўлиб қолган. Босқичма-босқич бартараф қилиш йўлларини излашимиз лозим. Инспекция бу борада ишламоқда. Эндиликда шундай ўйинларда қатнашганлар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида ўқидим. Бу жуда тўғри.



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика