Latest news

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

Диёр Имомхўжаев: "Кўп клубларимиз ногирон, уларга кимдир қараб турмаса, кимдир пул бериб турмаса, очидан ўлади" News

Диёр Имомхўжаев: "Кўп клубларимиз ногирон, уларга кимдир қараб турмаса, кимдир пул бериб турмаса, очидан ўлади"

ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида пост қолдирди. Унда Диёр Имомхўжаев жамоалар манзили томон кескин фикрларни билдиргани кўриниб турибди.

"ЎзПФЛдаги икки йилим давомида энг кўп ёмон кўрганим нарса — шартномаларни икки томонлама бекор қилиш.

Ҳа, аслида бунга клубларнинг ҳақи бор. Буни тақиқлашга эса ЎзПФЛнинг ҳақи йўқ. Аммо учинчи масалани ҳам унутмаслик керакки, ўртада давлатнинг ёки халқнинг пули турибди. Шундан келиб чиқилса, бу ишларда назорат бўлиши керак.

Ҳолатни тушунтираман. Сизда яхши футболчи бор, айтайлик, у Тошкентнинг ёки хорижнинг бирор клубига йўл олмоқчи. Ўша жамоа эса футболчини эҳтимолий трансферидан арзонроққа қўлга киритмоқчи. Бунда футбол агентлари асосий ролни ўйнаб беришади. Яъни, шундоқ ҳам кетишни истаётган футболчи номидан сизга “совчи” бўлиб келишади.

Демак, келишув асосида сиз футболчи билан шартномани бекор қилиб берасиз. Футболчи рози, у яхшироқ клубга осон кетяпти. Сиз рози, агентлар орқали улушингизни олдингиз. Олаётган клуб рози, мақсадига етишди. Аммо футболчини тарбиялаган клубга ҳеч нарса йўқ. Клубларда футболчиларини коронавирус тестидан ўтказиш учун ҳам пул йўқ. Кўп клубларимиз ногирон, уларга кимдир қараб турмаса, кимдир пул бериб турмаса, очидан ўлади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика