Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  9 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  12 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  17 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  27 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Диёр Имомхўжаев: "Катанец муҳим ўйинга 1 кун қолганида янги ҳимоя ўйлаб топмайди" News

Диёр Имомхўжаев: "Катанец муҳим ўйинга 1 кун қолганида янги ҳимоя ўйлаб топмайди"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Швеция - Ўзбекистон учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Термани Купер қабул қилиб олганида умид пайдо бўлганди. Эслайсиз, Купер асосий муаммо ҳимоямизда эканини билган, ишни уни созлашдан бошлаган. Чунки асосий рақиблар: Япония, Жанубий Корея, Эрон, Австралия, Саудия ва ҳоказо. Уларга қарши ҳужумкор ўйнаш қийин, улар ҳимоядаги яримта хатони 1 та голга айлантиришни эплайди.

Швецияга қарши бугунги учрашувни кўриб, ўша умид қайта уйғонди. Футболчиларимиз Европа майдонида йўқолиб қолишмади. Кўриндики, Купернинг фикрлари тўғри эди, ҳимояни созлаш керак. Катанецда бунинг учун вақт бемалол бўлади.

Катанец муҳим ўйинга 1 кун қолганида янги ҳимоя ўйлаб топмайди. У вингерни ўртага, ўртани ҳимояга тиқиб қўядиган авантюрист эмас. Агентлик билан шуғулланмайди ва шундан келиб чиқиб, ҳаммага тенг муносабатда бўлади. ФИФА кунларини ҳурмат қилади. Клубларни ўзига тобе деб билмайди, улар билан ҳамкорликни муҳим санайди. Футболчиларга талабни қатъий қўяди ва ўз хатоларини уларнинг эътиқодидан изламайди. Шунинг учун ҳам қандайдир Ироқ термаси билан Тошкентда бемалол ўйнаган.

Мураббий, ўртоқлик ўйини ва йиғин масаласида сўнгги икки йилда биринчи марта яхши жиҳатлар кўрдик. Мана шу темпни ушлаб қолиш шарт. Ва албатта унутмайликки, ҳаммаси Катанецнинг ўзигагина боғлиқ эмас. Биз футболдаги ички муаммоларимизни тартибга солишимиз керак. Бунинг учун аввал уларнинг борлигини тан олишимиз, кейин эски хатоларни такрорламайдиган қарорлар қабул қилишимиз муҳим", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика