Latest news

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  1 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

Диёр Имомхўжаев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига адашаётгани рост" News

Диёр Имомхўжаев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига адашаётгани рост"

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналига ҳакамларнинг "Пахтакор"нинг зарарига чиқарган қарорлари ҳақида гапирди.

"Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига адашаётгани (қасддан эмас) рост. Бу клуб атрофидаги унчалик ёқимли бўлмаган фикрларга қарши курашувчи антивирус вазифасини бажариб беради (клубга зарар келтирмагани ҳолатда).

1) "Пахтакор" ҳакамлар адашган ҳар иккала ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал қила олди (яъни, очко йўқотмади);

2) Ҳакамлар фақатгина бир томон учун адашади деган фикрлар анча камайишига сабаб бўлди.

Ҳакамлар икки хил адашади: қасддан ва билмасдан. "Пахтакор"даги адашиш иккинчи ҳолатга кўпроқ тўғри келса керак. Аммо факт шуки, Пахтакор ҳакамлар устидан шикоят ёзиб берди. Комиссия буни ўрганиб чиқади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

PS: ПФЛ бош директори маслаҳатчиси ҳакамлар адашган иккала ўйинда "Пахтакор" очко йўқотмаганлигини айтмоқда. Аммо, лекин бироқ... "Пахтакор" Наманганда "Навбаҳор"га қарши баҳсда 3:3 ҳисобини қайд этди ва 2 очко йўқотди. "Бухоро"га қарши баҳс эса ҳақиқатдан ҳам "шерлар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Rating: -62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика