Latest news

21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  5 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  7 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2

Диёр Имомхўжаев: "Футболга инвестиция киритаётган ҳар қандай тадбиркор қўллаб-қувватланиши керак. Акс ҳолда, оғирлик барибир ҳокимият бўйнига, аниқроғи, одамларга тушишда давом этади" News

Диёр Имомхўжаев: "Футболга инвестиция киритаётган ҳар қандай тадбиркор қўллаб-қувватланиши керак. Акс ҳолда, оғирлик барибир ҳокимият бўйнига, аниқроғи, одамларга тушишда давом этади"

Андижон футболи ҳақида икки оғиз.

Вилоятда футбол тўғри йўналишга тушиб олиши учун муаммолар очиқ тан олиниши, уларнинг ечими босқичма-босқич амалга оширилиши муҳим. 

Тизим тўғри ишласа, футболга инвестиция киритаётган ҳар қандай тадбиркор қўллаб-қувватланиши керак. Акс ҳолда, оғирлик барибир ҳокимият бўйнига, аниқроғи, одамларга тушишда давом этади. Бунда давлат корхонаси берадиган тайёр пулга ўрганиб қолган кишилар клуб тепасига келиб, давлат футболга пул бермаса, у ўлиб қолади қабилидаги баёнотлар билан чиқади. Улар халқни автопром монополиясидан халос этиш масаласида қайғурмайди, балки монопол шундай ташкилотни футбол клубига бириктириб олиш ҳақида ўйлайди. Шуниси осонроқ. 

"Олимпик" лойиҳаси атрофидаги гап-сўзларни бир четга суриб фикрласак (бу ҳақда кейинроқ),  у яхши бир ҳақиқатни исботлай олди: катта ҳаражатларсиз ҳам яхши жамоага асос солиш мумкин! Ўзбекистон иқтидорга тўла, кам маош эвазига бўлса-да ўзини кўрсатишга тайёр ёшлар кўп. Уларга тўла-тўкис имконият берадиган тизим қуришда эса муаммолар бор. 

Андижон клублари учун бугун 2 та футбол мактаби мавжуд: БЎФМ ва ФММ. Улар вилоят футболининг эртаси. БЎФМ асосий клуб учун, ФММ Андижон SGS учун хизмат қилиши кўзда тутилган. Яхши тарафи ҳар икки мактаб давлат томонидан молиялаштирилади. Аммо бу кам. Улар яхши даражага чиқиши учун клуб россиялик бирор мутахассисни жалб қилиш ҳақида эмас, шу мактабни ривожлантириш масаласида бош қотириши шарт. Келажак учун инвестиция яхшироқ самара беради. Асосий жамоа натижалари йўлида қурбон қилинган миллиардлар вилоят футболига ҳеч нарса бермаганини мухлислар бугун яхши ҳис қилади (мухлислик борасида уларга фақат ҳавас). 



Ўтган йилнинг энг катта йўқотиши — тадбиркорнинг клубдан кетиши. Унинг ёрдамида ишчи-ходимлар маошини қоплаш, вилоят ҳокимлигининг ёрдами билан эса инфратузилмани ТОП даражага олиб чиқиш мумкин эди. Бироқ тизим тўғри бўлмас экан, берилган ваъдалар ваъдалигича қолиб кетади. Охир-оқибат юқоридаги гап — барчаси барибир ҳокимлик (халқ) бўйнида қолади. Андижонлик дўстларимиз бизни янада яхшироқ тушунишлари учун "Динамо"ни мисол қиламиз. 2022 йилда унинг бюджетида муаммо бўлгани йўқ. Бироқ профессионал клуб бўлишдан кўра, ўткинчи натижанинг кетидан қувиш клубни барибир Суперлигадан узоқлаштирди. Агарки пули бор жамоа шундай яшаётган бўлса, қарзи тошиб ётгандан клубга янада қийинроқ бўлиши шубҳасиз. 

Айтайлик, "Бунёдкор" "Динамо"никидан кам маблағ эвазига кузга келиб вазиятдан чиқиб кетди. Чунки унда суяниш мумкин бўлган академия бор. Ваҳоланки, тайёр пули ва мактаби бор бўлган шу клуб ҳам сўнгги уч йил давомида ўз тарихидаги энг ёмон натижаларни кетма-кетликда қўлга киритди. Айримлар буни маблағ кам бўлгани билан изоҳлашга уринди. Бироқ бу ёлғон маълумот экани ҳақида биз яхши биламиз. Тайёр бириктирилган ҳомийдан келаётган маблағдан унумли фойдалана олмайдиган томон, яна бир шундай корхонани бириктириб берганингизда ҳам катта ўзгариш қилмайди. Биз биринчи навбатда ўлчовларимиз ва қарашларимизни ўзгартиришимиз, футбол жамоатчилиги аниқ хулосаларга кела олиши учун муаммоларни очиқ айтишимиз керак. Сиз лоф тўқишга қанча уринманг, "Турон" ва унинг кетидан секин-аста бош кўтариб келаётган хусусий клублар ҳақиқатни айтишга уриняпти. Тайёр пулни истаётганлар эса айнан шундай клублар оёққа турмасиданоқ, уларни синдириши турган гап. Чунки сиз минг ҳаракат қилиб, тежаб, тергаб  футболга 100 сўм тикасиз, рақиб эса ҳеч бир меҳнат ва изланишсиз давлатнинг 1000 сўм пули билан қаршингизга чиқиб келаверади. Бундан ким ютади? Футболми? Йўқ, адашасиз, бундан фақатгина тор доирадаги одамларгина манфаат кўради. Биз профессионал футбол клубларини сунъий йўл билан ташкил қилганимиз бадалини тўлашда давом этаверамиз. 

Суперлига ва Про лигадаги "Андижон" клубларини диққат билан кузатишимиз шарт. Улар бизга яхши хулосалар беради. Бу икки клуб ҳеч қачон келишмаслиги ва аксинча, бир-бирига жиддий рақиб бўлиши шарт. Афсуски, бунда иккинчи томоннинг пул ва имкониятлари камроқ. Ютуғи эса — пул ўзиники. Футболнинг эртаси шундай клублар бўлиши керак, бирор корхонани бириктириш пайидаги клублар эмас.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика