Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Диёр Имомхўжаев: "Фарғона вилояти ҳокими Юрий Саркисянни "Нефтчи"га маслаҳатчи сифатида таклиф этиш таклифини билдирган" News

Диёр Имомхўжаев: "Фарғона вилояти ҳокими Юрий Саркисянни "Нефтчи"га маслаҳатчи сифатида таклиф этиш таклифини билдирган"

"Нефтчи" мухлислар клуби ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев билан онлайн мулоқот ташкил этди. Қарийб 2 соат давом этган мулоқотда мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишга муваффақ бўлдилар.

Таъкидлаш жоиз, ЎзПФЛ раҳбари мулоқот давомида ҳар бир мухлиснинг саволига батафсил жавоб беришга ҳаракат қилди. Онлайн мулоқот жараёнининг айрим эътиборга молик қисмлари савол-жавоб кўринишида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

- Диёрбек, аввало, қимматли вақтингизни аямасдан мулоқотимизга ташриф буюрганингиз миннатдорчилик билдирамиз. 

- Ассалому алайкум, таклиф учун ҳаммага раҳмат. Озроқ ишлар билан бўлиб, бироз кеч қолдим. Албатта, ҳамма саволга батафсил жавоб беришга ҳаракат қиламан.

- Диёрбек, шу бир йиллик шартномаларга қачон барҳам берилади? Очиғи, шу сабаб "кўчманчи" мақомидаги футболчилар сони кўпайиб кетяпти...

- Бир йиллик шартномалар борасида бизда сўнгги йилларда бир қатор сезиларли даражадаги ишлар олиб бориляпти. Эндиликда қайси клуб бўлишидан қатъий назар бу яхши эмаслигини тушуниб боришяпти. Масалан, АГМК ёки "Пахтакор" клубларининг ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказган шартномалари 2-3 йилга мўлжалланган. Биз бу борада Регламентга тегишли тартибда ўзгаришлар киритдик. Масалан, эндиликда Суперлиганинг ҳар бир клуби 10 нафардан ортиқ янги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди. Ёзги трансферлар ойнасида бу рўйхат 2 баробарга қисқаради, яъни клублар 5 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Бу ўзгаришлар аслида футболчиларнинг у жамоадан бу жамоага кўчиб юришларини олдини олиш мақсадида амалга оширилган. Лекин бир нарсани тушуниш лозим, футболчилар билан тузиладиган шартнома муддатларини ЎФА ёки ЎзПФЛ регулятор сифатида бошқармаслиги керак. Бунда футбол клублар шартнома имзоланаётган футболчининг жамоага келажакда ҳам тегадиган фойдаси, сота олиши каби масалаларни ҳам ҳисобга олиши лозим. Бироқ айрим клублар бор, футболчиларни жуда кўп алмаштиради. Ҳатто бош директорини ҳам жуда кўп алмаштирадиган клубларимиз ҳам бор. Мисол учун, "Бухоро" клуби ўтган мавсумда 4 марта бош директорни алмаштирди. Бири кетиб иккинчиси келганида, янги ўзгаришларни амалга ошираверса, бунақада ҳеч қачон ўсиш бўлмайди. Шунингдек, футболчилар билан шартнома имзолаш вақтида бош мураббий вазиятни ҳал этмаслиги керак. Агар бош мураббий алмашса ҳам, клуб билан шартномаси бор футболчи жамоага тегишли бўлиб қолиши керак. Бош мураббий қаерга борса, унинг ортидан эргашиб юриши тўғри эмас деб ўйлайман.

- Журналистик фаолиятингизда кўтариб чиққан муаммоларингизни қанчаси ҳозирга келиб ҳал этилди деб ҳисоблайсиз?

- Биз бу борада жуда кўплаб ишларни амалга оширдик. Ҳозирга келиб ўша муаммоларга деярли тўлиқ барҳам бера олдик деб айта оламан. Ҳозир ЎзПФЛда жуда яхши жамоа шаклланган. Биз амалга оширишимиз лозим бўлган сиёсатимизни, нима қилсак, футболимиз тўғри йўлга тушишини кўриб, билиб турган вақтдамиз. Ҳаммаси вақтга боғлиқ. Бу ишларни амалга оширишимиз учун кимлар биландир курашишимиз кераклигини ҳам биламиз. Ҳозирда бизга шу имкониятни тақдим этиб берган мутасаддиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

- Юрий Саркисян билан Фарғонада хайрлашув учрашувини ташкил этиш мумкинми?

- Биз бу борада Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров билан гаплашганмиз. У кишининг ўзи Юрий Вазгеновични "Нефтчи"га маслаҳатчи сифатида таклиф этиш таклифини билдирган. Балки бу масала шу йилги мавсумда амалга ошиб қолса керак. Лекин бу клубнинг ўз иши, албатта, уларнинг ўзлари бу ишни амалга оширишлари керак.

- Суперлига жамоалари сонини 16 тага етказиш бўйича фикрингиз қандай?

- Чемпионат иштирокчилари сонининг ортиши – ўша мамлакат футболини ривожлантиради, деб айтиш нотўғри. Масалан, ҳозир 16 та жамоа қилиб, "Турон" ва “Андижон"ни ортга қайтарсак, Про лигада ким қолади курашадиган? Унда на Про-лига, на Суперлига ривожланади. Биз ўз вақтида вазиятдан келиб чиқиб, 12 талик Суперлига, 12 талик Про лига таклифини бергандик. Бир хил форматда ўтадиган жами 32 турдан иборат лигалар. 

Ўз вақтида Нидерландия, Қатар, БАА, Бельгия, Украина давлатларида ҳам 12 та жамоадан иборат чемпионат ташкил қилинган. Бу ўша мамлакатлар чемпионатларининг қизиқарли бўлмай қолишига таъсир кўрсатмаган. Жамоалар сонига эмас, жамоалар сифатига эътибор қаратиб, кейин ўша босқичга чиқишимиз керак. Биз ҳозирги режамиздан келиб чиқиб, балки 2024 йилга келиб 16 талик Суперлига ташкил қилармиз. Агар шунда ҳам 2 та яхши жамоа пайдо бўлса. Яхши жамоанинг шаклланиши жуда қийин жараён. "Турон" ёки "Андижон" каби жамоалар ҳар доим ҳам чиқиб келавермайди. Бизда ҳозир шу каби жамоаларга катта эҳтиёж бор.

- Ўз вақтида "Соккер клуб" номли муаллифлик кўрсатувингиз орқали келишилган ўйинлар масаласини кўтаргандингиз. Ҳозирги кунда бу муаммога барҳам берилган деб ҳисоблайсизми?

- Фаолиятимиз мобайнида амалга оширилаётган ишларни архивга кириб, кўриб чиқишингиз мумкин. Қанча ҳакам четлатилди, қайси футболчиларга жазо тайинланди ва ҳоказо. Мен ким қайси ўйинни келишяпти, ким ресторанда ўтириб, нималарни ҳал қиляпти, бу нарсаларни билмайман. Керак бўлса, бунга ақлим ҳам етмайди. Буларнинг ҳаммасини бир киши тартибга сола олмайди, бунинг учун бутун бошли тизим ишлаши керак. Биз ҳозир айни шу тизимни яратиш йўлидамиз.

- Одил Аҳмедовнинг ЎФА вице-президенти лавозимига тайинланиши ҳақида фикрингиз қандай?

- Одил Аҳмедов футболни ичидан биладиган инсон. У бежиз мамлакатимизнинг номдор жамоаларида, шунингдек, Хитой ёки Россия чемпионатларида ўйнагани йўқ. Бундан ташқари, бир неча йиллар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори сифатида футболчиларни майдонга бошлаб тушган. Аҳмедов футболдаги фаолиятини шунчаки тугатиб қўймади, у болалар футболига инвестиция киритишни бошлади. Биламиз, болалар футболида етарлича муаммоларимиз бор. Одил Аҳмедовни вице-президент лавозимига тайинланишига юқорида санаб ўтилган омиллар сабаб бўлди деб ўйлайман.

- Диёрбек Аброрович, сўнги йилларда Суперлига ва Про лига ўйинлари телевидение орқали намойиш этилаётгани мухлисларни хурсанд этмасдан қолмаяпти. Шунингдек, турли онлайн платформаларда ҳам миллий чемпионатларимиз ўйинлари жонли эфирга олиб чиқилаётгани мухлисларга қўшимча қулайлик яратади. Айтинг-чи, футбол клубларида ҳам ўзлари иштирокидаги ўйинларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш этишлари учун ҳуқуқлари мавжудми?

- Йўқ, бу ерда трансляция ҳуқуқи телевидение ва ўша онлайн платформанинг ўзида қолади. Фикрингиз, албатта, тўғри, биз қачондир ўша босқичга етиб келамиз. Лекин бир нарсани ҳисобга олиш керак, орамизда клубнинг расмий сайтини эплаб юргиза олмаётган клублар бўлса, сиз қанақа қилиб ундан сифатли жонли эфир кутасиз? Биз, албатта, трасляциялар орқали маблағ топиш устида ишлаяпмиз, бош қотиряпмиз. Ўйлайманки, яқин орада мана шу босқичга ҳам етиб келамиз. ЎзПФЛ 4-февраль санасида ОАВ вакиллари билан учрашув ташкил этади, шу жойда айни масала юзасидан янада кенгроқ маълумот беришни режалаштирганмиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика